Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонга қарши текширув ишлари бошланди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонга қарши 2019 йил Кариб денгизидаги таътили сабаб текширув ишлари бошланди. Бу ҳақда «The Guardian» нашри хабар берди.

Фото: «Reuters»

Парламентнинг стандартлар бўйича комиссари Кетрин Стоуннинг маълум қилишича, депутатларнинг ахлоқ кодекси бузилиши билан боғлиқ ҳолат — бош вазирнинг таътили учун сарфланган пулнинг ким томонидан тўлангани масаласи ўрганилмоқда.

«Daily Mail» хабарига кўра, Жонсон 2019 йилда 10 кун Сент-Винсент ва Гренадинада «Carphone Warehouse» асосчиси ва консерваторлар ҳомийси Дэвид Росс томонидан тақдим этилган нархи 15 000 фунт стерлингни ташкил этувчи ҳашаматли виллада дам олган. Тергов Жонсон ва Дэвид Росснинг вакили таътил харажатлари тўғрисида турли хил маълумотлар берганидан кейин бошланган.

Лейбористлар партияси раҳбарининг ўринбосари Анжела Райнернинг айтишича, жамият Борис Жонсоннинг Кариб денгидаги ҳашаматли таътили ва квартирасининг таъмирланиши учун ким томонидан пул берилганини билишга ҳақли. «Энг муҳими, уларнинг ўз сахийликлари эвазига нима ваъда қилгани ёки кутганини билишимиз керак», — дея қайд этган Анжела.

Маълумотларга кўра, Британияда бугунги кунгача Жонсоннинг квартираларни таъмирлаш учун олган кредитини рўйхатдан ўтказишдаги мумкин бўлган қонун бузилишларини текшириш ишлари амалга ошириб келинган. Қайд этилишича, бош вазир фаолияти бўйича текширувлар ўтган ҳафта маҳаллий сайловлар арафасида кучайган, аммо унинг сайловчилар орасидаги обрўсига катта зарар етказмаган.

Аввалроқ Британия бош вазири Борис Жонсон коррупцияда гумон қилинаётгани маълум қилинган. Шунингдек, унинг ўз уйини ойига 4 минг фунт эвазига ижарага бермоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди