Фарғонадаги ўнлаб боғчаларга сифатсиз гўшт етказиб берилаётгани аниқланди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг топшириғига асосан, шаҳар ва туманлардаги 823 та мактабгача таълим муассасасига етказиб берилаётган гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилиги юзасидан ўрганиш олиб борилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ўрганиш натижасида Бешариқ туманида 15 та, Қува туманида 9 та, Марғилон шаҳрида 8 та, Қувасой шаҳрида 6 та, Фарғона шаҳрида 2 та, Олтиариқ ва Фарғона туманларида 1 тадан мактабгача таълим ташкилотига етказиб берилган гўшт маҳсулотларининг сифати қониқарсиз экани, таркибида суяк ва мол ёғи миқдори белгиланган меъёр талабларидан юқори экани аниқланган.

Хусусан, Фарғона шаҳрида ва Фарғона туманида «Волида» фермер хўжалиги томонидан, Бешариқ туманида «Ойбек Азия чорва» деҳқон хўжалиги ҳамда «Business Company Invest» МЧЖ томонидан, Марғилон шаҳрида «Қуббо тайёрлов таъминоти» МЧЖ томонидан, Қува туманида «Исақжон Тожибоевич Тошбоев» деҳқон хўжалиги, «Қуббо тайёрлов таъминоти» МЧЖ, «Ideal panper» МЧЖ ҳамда «Қува шукронаси» МЧЖ томонидан МТТларга етказиб берилган музлатилган гўшт маҳсулотининг сифатсизлиги ҳамда таркибида суяк ва мол ёғи миқдори белгиланган меъёр талабларидан юқори экани, баъзи ҳолларда муздан эриши оқибатида ортиқча сув ажралиб, таом сифатига таъсир қилаётгани маълум бўлган.

«Ушбу таъминотчиларга қонун доирасида тегишли чоралар кўрилади. Шунингдек, бу масалада ушбу шаҳар ва туманлар мактабгача таълим бўлимлари раҳбарлари ҳамда сифатсиз гўшт маҳсулотларини қабул қилиб келган боғча мудиралари билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳамда коррупция ҳолатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан текширув ўтказилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Бекободда боғчаларга сифатсиз гўшт тарқатилаётгани айтилган хабарга изоҳ берилганди. Шунингдек, Жиззахдаги бозорда тадбиркор салкам 200 килограмм сифатсиз гўшт сотаётгани аниқлангани хабар қилинган.

Амрилло Иноятовнинг гапларини коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
Янгиликлар18:15 | 6.2.23
Амрилло Иноятовнинг гапларини коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

Муҳим хабарлар

Амрилло Иноятовнинг гапларини коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди

18:15 · 06.02.2023

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023