Самарқанд туманида қурилаётган «Самарқанд туристик маркази» бўйлаб ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. Унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири ҳудуддан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz» / Туристик зона лойиҳаси тақдимоти жараёни

Қайд этилишича, EPC шартларига кўра, лойиҳани тўлиқ топширишга масъул бўлган бош пудратчи «Enter Engineering» компанияси ҳисобланади. Сайёҳлик зонасидаги ишлар 2019 йил 18 сентябрь куни бошланган. Президент 2019 йил 26 июлдаги Самарқандга ташрифи мобайнида бу лойиҳа таклифи билан танишган.

Фото: Президент матбуот хизмати / 2019 йил 26 июль
Лойиҳа умумий майдони

Мега туристик мажмуа учун 360 гектар ер ажратилиши, унинг 80 гектарида анжуманлар саройи, меҳмонхоналар ва бошқа объектлар қурилишига мўлжалланган. Мазкур улкан лойиҳада жами 8 та меҳмонхона қурилмоқда. Умумий комплекс бир пайтда битказилиши режа қилинган.

«Samarkand Regency» (Амир Темур) меҳмонхонаси
Фото: «Bugun.uz» / Айни вақтдаги қурилиш жараёни

Дизайни такрорланмас шаклда қурилаётган меҳмонхоналар иккита 5 юлдузли, иккита 4 юлдузли бўлиб, тўртта бутик меҳмонхона ҳам қурилмоқда. Самарқанд тумани Конигил маҳалласи яқинида жойлашган ушбу комплекс 212 гектар майдонни эгаллаган. Мажмуадаги меҳмонхона номерларининг умумий сони эса 1190 тани ташкил этади.

Фото: «Bugun.uz» / Конигил маҳалласи раиси Каромат Раҳматова
«Silk Road by Minyoun» меҳмонхонаси
Фото: «Bugun.uz» / Айни вақтдаги қурилиш жараёни

Шунингдек, биноларнинг баъзилари 22 қаватли бўлади. Самарқанд Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботир Нуруллоевнинг таъкидлашича, бинолар баланд бўлгани учун улар шаҳардан чеккароқда Самарқанд туманида қурилмоқда. Мега комплексда зиёрат туризми ҳамда маҳаллий аҳоли ҳордиқ чиқариши учун ҳам шарт-шароитлар яратилади.

«Savitsky Plaza» меҳмонхонаси
Фото: «Bugun.uz» / Айни вақтдаги қурилиш жараёни

«Самарқанддек тарихий, қадимий шаҳарда улкан туристик зонани бунёд қилишдан мақсад, сайёҳларни узоқроқ муддатга вилоятда олиб қолиш. Агарда 2019 йил нуқтаи назаридан қарасак, биз мана шу босқичда эканимизни кўришимиз мумкин. Ушбу йилда сайёҳларни жалб қилиш муддати олдинги йиллардан 2,5 кунга узайди. Биз кўзлаган режа эса уларни камида 4-7 кунга вилоятда сақлаб туриш ҳамда улардан келган фойда давлат ҳисобига, халқимиз ҳисобига ўтишидир. Бундан жуда катта миқдорда ишчи ўрни яратилиб, Самарқанд учун дривер туризм бўлиши керак», — деди Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари Ботир Нуруллоев.

Фото: «Bugun.uz» / Самарқанд Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботир Нуруллоев

Шу билан бирга, у вилоятдаги меҳмонхоналар салоҳиятини 8600 ўриндан (2018 йилда 3800 та жой бўлган, ҳозирги потенциал 2,5 баробарга ошган) 30 000 минг ўринга ошириш кераклигини, улар Ҳалол туризм стандардларига тўла жавоб берадиган ҳолда қурилишини маълум қилди. Туристик зонада яшил эко-парк бунёд қилиниши режаланганини айтди.

«Stars of Ulugbek by Lia Minyoun» меҳмонхонаси
Фото: «Bugun.uz» / Айни вақтдаги қурилиш жараёни

«Мазкур ҳудудда дендропарк ташкил этилади ва бу ерда маҳаллий аҳоли оилавий келиб ҳордиқ чиқариши учун ҳам имконият яратилади. Ҳудудда бир вақтнинг ўзида уч минг киши дам олиши мумкин бўлади. ‘Бу маскан зиёрат туризми билан ҳамоҳанг бўлиши, халқимиз, сайёҳлар бўш вақтида бу ерга келиб дам олиши зарур. Бу Самарқанд иқтисодиёти учун яна бир ўсиш нуқтаси бўлади’, деган эди давлатимиз раҳбари», — деди Ботир Нуруллоев.

Фото: «Bugun.uz» / Мега марказда қуриладиган парк учун чет элдан олиб келинган ўсимликлар
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz» / Ҳозиргача қарийб 2600 дан зиёд дарахтлар кельтирилган.
Фото: «Bugun.uz» / Дарахтларни олиб келиш жараёни давом этмоқда. Улар керакли ерларга ўтқазилгунича мана шундай махсус иссиқхонада сақланади.

Сайёҳлик маркази ҳудудидаги йўллар, асосан, электромобиллар қатновига мўлжалланади. Шунингдек, велойўлак, пиёда сайр қилиш учун йўлаклар бўлади. Лойиҳа қурилиши бош директори Ўктам Латиповга кўра, ҳудудда ташкил қилинаётган эшкак эшиш канали дунё бўйича 3 та шаҳарда ташкил қилинган.

Фото: «Bugun.uz» / Лойиҳа қурилиши бош директори Ўктам Латипов

«Янги марказ қурилиши давомида эшкак эшиш каналининг табиий шарт-шароит ва имкониятлари сақлаб қолинган ҳолда бу ерда йирик халқаро мусобақалар ўтказиш учун янада қулай, замон талабларига мос шароит яратилади. Мазкур каналга ўхшаши дунёда 2 та бўлиб, бири Германиянинг Мюнхен шаҳрида, иккинчиси Москвададир», — деди Ўктам Латипов.

«Navruz» меҳмонхонаси
Фото: «Bugun.uz» / Айни вақтдаги қурилиш жараёни

Самарқанд туризм маркази ҳудудида эски Самарқанд қиёфасини такрорлайдиган «Абадий шаҳар» тарихий мажмуаси ҳам мавжуд. Лойиҳа қурилиши бош директорининг айтишича, унда эски маҳаллалардагидек ҳунармандчилик объектлари ўрин олади. Унинг дизайни эса «Минг бир кеча» эртакларига монанд шаклда бўлади.

«Абадий шаҳар» тарихий мажмуаси
«Абадий шаҳар» тарихий мажмуаси
Фото: «Bugun.uz» / «Абадий шаҳар» тарихий мажмуасининг қурилиш жараёни

Қайд этилишича, ҳозирда Самарқанд шаҳридаги туристик марказнинг қурилишига 4000 дан ортиқ мутахассис жалб қилинган. Хусусан: ишчи ходимлар 3678 киши, муҳандислар ва техниклар 322 киши, шундан маҳаллий аҳоли вакиллари 3600 киши, чет эллик мутахассилар 400 кишини ташкил этади. Лойиҳага жалб қилинган техник ресурслар сони 500 дан ортиқ.

Фото: «Bugun.uz» / Қурилишда иштирок этаётган ишчилар

Маълумот ўрнида, лойиҳа буюртмачиси «Samarkand Touristic Centre» ҳисобланиб, лойиҳалаштирувчи Туркиянинг «Arup Mühendislik ve Müşavirlik Limited Şirketi», пудратчи Сингапурнинг «Enter Engineering» компаниясидир. Шу билан бирга, унинг якунланиш санаси этиб 2021 йилнинг IV квартали–2022 йилнинг I квартали этиб белгиланган.

Фото: «Bugun.uz»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда «Имом Бухорий» зиёрат туризми йўлдош телеканали ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.