«Ўлар ҳолатимда ҳам қабул қилишмади». Тошкентда ҳомиладор аёл туғуруқхонага қабул қилинмади — видео

Тошкент шаҳри Сергели туманида 29 апрель куни туман туғуруқхонасига келган ҳомиладор аёл қабул қилинмади. Бу ҳақда «Bu Kun» дастурида хабар берилди.

Кадр: telegram/ @zortv_bukun

Хабарга кўра, ҳолат 29 апрель куни соат 3:00 да содир бўлган. Туғуруқхона бош шифокори бунга бефарқ бўлган тиббиёт ходимининг айби борлигини тан олган. Маълум қилинишича, навбатчи қисмга 2000 йилда туғилган аёл С.О. мурожаат қилган. Навбатчи шифокор М.М. туғуруқ йўлларини кўриб, туғуруқ энди бошланиш жараёнида бўлгани учун ва аёлнинг ўзи Самарқанд вилоятида рўйхатда тургани учун унга рад жавобини берган.

Шунингдек, аёлнинг таъкидлашича, шифокорлар уни қабул қилмаган. У қайнанаси, турмуш ўртоғи билан ташқарида қолиб кетган.

«Биз олмаймиз, ҳали вақти бор экан деди. Шифокор аёл энсасини қотириб чиқмади. Қайнанам, мен, турмуш ўртоғим қолиб кетдик. Улар тез ёрдам келгандан кейин чиқди. Ўлар ҳолатимда ҳам қабул қилишмади», — дейди аёл.

Қайд этилишича, туман туғуруқхонасига қабул қилинмаган аёл ўша куни тез ёрдам машинасида Тошкент тиббиёт академиясига олиб борилган ва туғуруқ бўлимида ўғил фарзандли бўлган. Бу ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилинади, аниқланган камчиликлар бўйича қатъий чора кўрилади.

Аввалроқ Жиззахда ҳомиладор аёлнинг ўлимига сабабчи бўлган 70 ёшли шифокорга суд ҳукми ўқилгани хабар қилинган эди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео