Ўзбекистонда Ҳайит байрами кунларига режалаштирилган дарслар қай ҳолда ўтилиши маълум бўлди
Ўзбекистондаги мактабларда Ҳайит байрами кунларига режалаштирилган дарслар тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Президентнинг тегишли қарорига асосан 13 май — пайшанба куни Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 14–15 май қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланганини инобатга олиб, умумтаълим муассасаларида 13–15 май кунларига режалаштирилган дарс машғулотлари 2021 ўқув йили якунига қадар тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади.
Ушбу тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларига қайд этилади.
Аввалроқ Ўзбекистондаги мактабларда ўзбек тили чет тили сифатида ўқитилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистондаги мактабларда 2 та фан бирлаштирилиб, ягона фан ташкил этилиши маълум қилинган.