Ўзбекистонда ЛГБТ ғояларини тарғиб қилган Миразиз Бозоровга нисбатан айблов эълон қилинди

Тошкентда 29 апрелдан буён уй қамоғида бўлган блогер Миразиз Бозоровга нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисмининг «г» банди (Ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш) билан айблов эълон қилинди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Майоровга таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

Фото: Тимур Карпов / «Фергана»

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, фуқаролардан 1 апрель кунидан 20 апрелга қадар 28 та ариза, шунингдек, Миробод тумани 110-сонли умумтаълим ўрта мактаби ўқитувчиларидан жамоавий ариза келиб тушган. Унда Миразиз Бозоровга нисбатан қонуний чора кўриш талаб қилинган.

Баёнотда айтилишича, блогер интернетга жойлаган видеоларида «ушбу фуқароларни ва уларнинг қариндошларини ҳақорат қилган, уларни террористик ташкилотлар билан ҳамкорликда айблаб, туҳмат қилган, шунингдек, миллий анъаналарни оёқости қилиб, аёлларнинг шаънига путур етказган ҳамда миллатлараро низо уйғотган».

Адвокат Сергей Майоровнинг таъкидлашича, Миразиз Бозоровга уч нафар блогер иши бўйича ҳам айблов қўйилган.

«Дастлаб 28 апрелда унга нисбатан айблов эълон қилинди. Унда Бозоров туҳмат қилганликда гумон қилинаётгани айтилди. У ҳозирда гумон қилинувчи мақомида. Аризада фақат 110-мактаб ўқитувчилари тилга олинганди. Қонунга биноан эҳтиёт чораси қўлланилган бўлса, унга нисбатан 10 кун ичида айблов эълон қилиниши керак эди. Кейинроқ 8 май куни унга нисбатан 110-мактабнинг ўқитувчилари ҳамда Бозоровга таъқиб бошлаган уч блогернинг аризасига биноан туҳмат қилиш бўйича айблов эълон қилинди», – дея маълум қилган унинг адвокати.

Миразиз Бозоровнинг ўзи Telegram каналида уч нафар блогер номини қайд этиб ўтган. Улар – Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Алий), Шуҳрат Мусаев ва Абусолиҳ Салимов (AbuSolih Fox).

Бозоровнинг таъкидлашича, ушбу уч блогер ўз обуначиларини унга қарши «қўзғаган». Шунингдек, айтилган блогерлардан бири унинг манзилини «ўлдиришга чақириқ билан» эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, таҳдидлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига қилган мурожаатларига эътибор қаратилмаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ЛГБТ ғояларини тарғиб қилган Миразиз Бозоров иши юзасидан қўшимча маълумот берилган. Шунингдек, ИИВ Миразиз Бозоровнинг чиқишларига муносабат билдирган хорижлик журналист иши бўйича маълумот берган.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023