Ўзбекистонда ўтган 4 йилда қанча одам суд томонидан оқлангани маълум бўлди
Ўзбекистонда 2017–2020 йилларда суд томонидан оқланганлар сони маълум бўлди. Бу ҳақда Тараққиёт стратегияси маркази ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, қуйида суд томонидан оқланган шахслар сони йиллар кесимида очиқланган:
- 2017 йилда – 263 нафар фуқаро;
- 2018 йилда – 867 нафар фуқаро;
- 2019 йилда – 859 нафар фуқаро;
- 2020 йилда – 781 нафар фуқаро оқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2 йил давомида ҳокимларнинг қанча қарори суд томонидан ноқонуний деб топилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Олий суд мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистонда 2021 йил январь–март ойларида 9 нафар судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатилгани хабар қилинган.