Ўзбекистонда қўриқхона зоналарининг майдони тасдиқланди

Ўзбекистонда қўриқхоналарнинг қўриқланма зоналари майдони тасдиқланди. Бу ҳақда «Norma» хабар берди.

Фото: «idum.uz»

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамаси 5 май куни «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналарини белгилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни қабул қилган. Экологик туризмни ривожлантириш, камёб ҳамда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимликлар ва ҳайвонларнинг турларини сақлаб қолиш мақсадида туташ ҳудудларда қуйидаги давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналарини ташкил қилиш:

  • Зомин – 4 016,4 га;
  • Нурота – 20 312,87 га;
  • Қизилқум – 3 104 га;
  • Сурхон – 16 695 га.

Шунингдек, Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида жойлашган (395,6 га) «Зараутсой қоятош суратлари» объектини қўриқхона ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказиш назарда тутилмоқда.

Кўрсатилган давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналари ва «Зараутсой қоятош суратлари» объектининг майдони тасдиқланган. Қўриқланма зона ҳудудидаги ерлар ушбу зоналардаги мулкдорлар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар тасарруфида қолади.

Давлат экология қўмитасига икки ой муддатда Ҳисор, Зомин, Қизилқум, Сурхон ва Нурота давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш топширилган.

Шунингдек, қарор Президентнинг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 20 мартдаги қарорини ижро этиш мақсадида қабул қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда инвесторларга ҳозиргача неча гектар ўрмон майдони берилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентнинг янги тумани бўйича ер солиғи учун зоналар белгилангани маълум қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда