Ўзбекистонда сайловчиларнинг электрон рўйхатини шакллантиришга ўзгартиришлар киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Norma» хабар берди.

Фото: «Xalq so‘zi»

Хабарга кўра, Ўзбекистон фуқаросининг паспорти (агар сайловчи фуқаро чет давлатда бўлса, хорижга чиқиш паспорти ёки дипломатик паспорти) ID-картаси серия рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг яшаш жойи манзили ва унинг кадастр рақами Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан тақдим этилади.

Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари томонидан сайловчилар рўйхатига киритилган ўша давлат ҳудудида турган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида ахбаротларни тақдим этади.

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фуқароларнинг кўчмас мулк объектлари, улар жойлашган манзили ва геолокация тўғрисида ахборотларни шакллантиради. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий гвардия олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисида сайлов бошланишидан уч ой аввал, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган фуқаролар тўғрисида эса 4 ой аввал ахборотлар маълум қилинади.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан тақдим этилган сайлов участкаларининг дислокациялари асосида сайлов участкаларига тегишли ҳудуд чегаралари бўйича Кадастр агентлиги томонидан сайлов округлари ва участкаларининг геолокацияли электрон харитаси тузилади.

Аввалроқ Президент сайловига оид қатор низомлар лойиҳалари қабул қилингани маълум қилинган. Шунингдек, хорижда яшаётган ўзбекистонликлар ҳам президентлик сайловида қатнашиши ҳақида хабар қилинган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023