Ўзбекистонда шахсий автомобилни сотишда оилавий аҳвол ҳақида маълумот тақдим этиш мажбурийми?
АОКАда 11 май, сешанба куни Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистонда шахсий автомобилни сотишда оилавий аҳвол ҳақида маълумот тақдим этиш мажбурий эмаслиги маълум қилинди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 1 июндан бошлаб нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмаслигини таъкидлаган.
Қайд этилишича, белгиланган санадан бошлаб маълумотлар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.
«Июнь ойидан бошлаб нотариуслар битимларни расмийлаштиришда сиздан оилавий аҳволингиз тўғрисида ФҲДЁдан маълумотнома талаб қилишса, Адлия вазирлиги ва агентликнинг ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин», — дейди Севара Зокирова.
Аввалроқ Ўзбекистон январь–март ойларида неча долларлик енгил автомобиль экспорт қилгани айтилагни ва Ўзбекистонда аутсорсинг шартлари асосида машина хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилиши ҳақида хабар берилганди.
