Польшада ўрта асрларга оид кумуш тангалар топилди — фото

Польшадаги Острода музейи археологи Лукаш Шепаньски Европа учун ноёб бўлган ўрта асрлардаги каролинг динорининг хазинаси топилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Newsbeezer» хабар берди.

Фото: «Комсомольская Правда»

Келтирилишича, топилма 118 та кумуш танга ва уларнинг парчаларидан иборат. Олимлар Бискупетс коммунасида археологик жойни ўрганиш пайтида император Людовик I (814–840) динори ва Каролинглар сулоласининг қироли Карл II (840–877) оболи (қадимги Юнон валютси)ни топган.

Фото: Muzeum w Ostródzie

Археологик ишларга раҳбарлик қилган Шепаньскининг сўзларига кўра, ушбу соҳадаги дастлабки ўрта аср тангаларининг хазинаси ғайриоддий ва шу сабабли уни изоҳлаш қийин.

Фото: Muzeum w Ostródzie

Ҳозиргача археологлар Ғарбий Европанинг зарбхоналарида чиқарилган ўша даврдаги саноқли тангаларни топган ва, асосан, араб тангалари савдо учун ишлатилганини аниқлаган.

Аввалроқ Италиядаги ғордан 9 нафар неандертал одамнинг суяк қолдиқлари топилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Мексикадаги қадимги майя ғоридан сирли қўл излари топилгани маълум қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда