Қозондаги мактабда отишма содир этган йигит ҳақида маълумот берилди

Қозондаги мактабда 11 май куни отишма содир этган Ильназ Галявиев ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда «Подъём» Telegram каналида ёзилди.

Фото: «Smi.today»

Маълум қилинишича, Ильназ 2021 йил апрель ойида таҳсил олган коллежидан ҳайдалган ва бир неча кундан сўнг қурол сотиб олган.

Татаристон бизнесга кўмаклашиш университети қошидаги коллеж матбуот хизматининг айтишича, 4-босқишда таҳсил олган йигит академик қарздорлиги сабабли ўқишдан четлатилган.

«Ильназ Галявиев ўқиш давомида ўзини ақлли тутган. Бирорта можароларда иштирок этмаган. Ўзини намунали ўқувчи сифатида кўрсатган. У ҳар доим босиқ бўлган, дўстлари ва ўқитувчиларига ҳурмат билан қараган», дейилади матбоут хизмати хабарида.

Қайд этилишича, Ильназ 2020 йил декабридан буён ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётида қатнашган, аммо 2021 йил январь ойидан бошлаб коллежда кўринмаган, гуруҳ куратори билан ҳам алоқани узиб қўйган. У амалиёт ҳимояси, учта давлат имтиҳонларига бормаган ва оқибатда четлатилган.

Аввалроқ Қозондаги мактабда содир этилган отишма ҳақида янги маълумотлар берилган. Шунингдек, гувоҳлардан бирининг ҳикояси эълон қилинганди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео