Россияда ўзбекистонлик эркак 16 ёшли қизга тегажаклик қилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида «Гражданский проспект» метро бекатида вояга етмаган қизга тегажаклик қилган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум бўлишича, ҳодиса 2021 йил 10 май, душанба куни содир бўлган. Полицияга 1979 йилда туғилган петербурглик аёлдан ариза келиб тушган. Унда кечқурун соат саккизларда (Тошкент вақти билан) «Гражданский Проспект» метро бекати платформасида ўзбекистонлик эркак 16 ёшли қизига қарши ножўя ҳаракатлар қилгани айтилган.

Ҳолат юзасидан полиция ҳодимлари 27 ёшли эркакни қўлга олиб, изоляторга жойлаган. Ҳозирда эркакка нисбатан жиноий иш очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак танишини пичоқлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Россияда миграция хизмати ходими ўзбекистонлик фуқарони калтаклагани маълум қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео