Самарқандлик йигит Алишер Навоий ҳайкали олдида ноўрин xатти-ҳаракатлар содир этди — видео
Самарқанд вилоятида Алишер Навоий ҳайкали олдида ноўрин хатти-ҳаракатлар содир қилган йигитнинг видеоси тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Хабарга кўра, Алишер Навоий ҳайкали олдида ноўрин хатти-ҳаракатлар содир қилган каттақўрғонлик йигитга нисбатан Каттақўрғон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. «Тез орада батафсил маълумот берилади», дейилади хабарда.
Аввалроқ Фарғонада автомобиль ойнасига чиқиб, TikTok’ка видео олган йигит ушлангани ва Самарқандда икки йигит обуначи йиғиш мақсадида ўзини томдан ташлагани хабар қилинган эди.