Саудия Арабистони ал-Ақсо масжидига қилинган ҳужумни қоралади

Саудия Арабистони халқаро ҳамжамиятни Исроилни минтақадаги тарангликни кучайтирганликда айбдор деб топишга чақирди. Бу ҳақда Саудия Арабистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотига таяниб,  «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Reuters»

«Қироллик халқаро ҳамжамиятни Исроилнинг босқини можарони кескинлаштирганини тан олишга ва Исроилни халқаро меъёрларга зид бўлган барча ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақиради. Қироллик Фаластин масаласини адолатли ва ҳар томонлама ҳал этишга эришиш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди», — дея таъкидлаган Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири.

Шунингдек, у «Исроил истилочи кучлари томонидан ал-Ақсо масжидининг дахлсизлигига ва диндорларнинг хавфсизлигига қилинган ҳужумларни қатъиян қоралаймиз», — дея қўшимча қилган.

Маълумот ўрнида, Исроил полициячилари 10 май, душанба куни Шарқий Қуддусдаги ал-Ақсо масжидидаги намозхонларни кўздан ёш оқизувчи газ, резина ўқлар ва гранаталардан фойдаланиб масжидни тарк этишга мажбур қилган. Бунга жавобан Ғазо сектори Исроилга 200 га яқин ракета учирган. Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидаги 130 га яқин нишонга зарба берган. Сўнгги маълумотларга кўра, Маъбад тоғи ва Қуддуснинг қадимги шаҳри ҳудудида камида 520 фаластинлик Исроил полицияси билан тўқнашувда жароҳат олган.

Аввалроқ Ғазо секторидан Исроилга бир кечада 200 га яқин ракета учирилгани ҳақида хабар қилингнади. Шунингдек, Қуддусда яна фаластинликлар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар бўлгани маълум қилинган.

Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Янгиликлар16:38 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда