Шавкат Мирзиёев Қозондаги мактабда содир бўлган отишма муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
Шавкат Мирзиёев 11 май куни Россиянинг Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қуйида Президент томонидан билдирилган таъзиянинг тўлиқ матни ҳавола қилинади.
«Россия Федерацияси Президенти
Владимир Владимирович Путин
Жаноби Олийларига
Ҳурматли Владимир Владимирович!
Фожиали воқеа – Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида бегуноҳ болалар ва ёши катталар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғу ва ларзага солди.
Ҳеч қандай важ билан оқлаб бўлмайдиган ушбу мудҳиш зўравонлик ҳаракатини қатъий қоралаймиз. Сизга, қурбон бўлганларнинг ота-оналари ва яқинларига самимий ҳамдардлик изҳор этаман ҳамда жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишларини тилайман.
Ушбу мусибатли дамларда Ўзбекистоннинг кўпмиллатли халқи Россия халқи учраган жудоликки қайғудошдир.
Ҳурмат билан Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти».
Эслатиб ўтамиз, 11 май куни Қозондаги мактабда икки ўсмир 13 кишини отиб ташлагани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик мактабда отишма содир этган йигит ҳақида маълумот берилган.