Тошкент вилоятидаги заводда ишлаётган аёлларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани айтилган хабарга изоҳ берилди

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида жойлашган текстил заводида ишлаётган аёлларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани айтилган хабарга изоҳ берилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Пискент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Давлат меҳнат инспекцияси томонидан «Limax gold textile» МЧЖ бўйича ўрганиш ўтказилган. Унда хорижий корхона 2018 йилдан бери фаолият юритаётгани маълум бўлган. Корхонада жами 255 нафар ходим, шундан 10 нафар хорижий ишчилар, 231 нафар аёллар ва 24 нафар эркаклар ишлаши аниқланган.

Таъкидланишича, 2021 йил 1 январдан 1 майга қадар 63 нафар фуқаро ишга қабул қилиниб, 48 нафар ходим ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномаларини бекор қилган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча йиллардан бери ишлаб келаётган қизлар турмушга чиқиб, ҳомиладор бўлганидан кейин уларни мажбурлаб ўз ҳоҳишимга кўра деб ариза ёздириб ишдан бўшатилаётгани ишсиз ёшлар кўпайиши ва хотин қизлар ҳуқуқи бузулишига сабаб бўлаётгани айтилган хабар тарқалганди.

Аввалроқ Тошкент вилоятида бир гуруҳ аёллар машиналар йўлини тўсиб қўйгани маълум қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда зўрлик ва тазйиқдан жабр кўрган хотин-қизлар учун Аёллар реабилитация марказлари иш бошлаши хабар қилинган.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди