Жамоат хавфсизлиги университетига кимлар ҳужжат топшира олади?
АОКАда 10 май, жума куни Миллий гвардия мутасаддилари ва Жамоат хавфсизлиги университети раҳбарларии штирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Жамоат хавфсизлиги университетига кимлар ҳужжат топшира олиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Университет мутасаддиларининг айтишича, қабул жараёнлари 1 февралдан бошланиб, 1 апрелгача давом этган. Университетга ҳужжат топширмоқчи бўлганлар ҳудудий мудофаа ишлари бўлимларига ариза беришлари мумкин. Шундан сўнг ариза бўйича ўрганиш олиб борилиши, суҳбатлар ташкил этилиши ва номзодлар билан дастлабки танлов тадбирлари ўтказилишини қайд этилган.
Маълум қилинишича, номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш туман мудофаа ишлари бўлимларидаги тиббий комиссия томонидан ўтказилади. Хусусан, тиббий кўрикда яроқли деб топилган номзодлар кейинги босқичда индивидуал-психологик ва умумжисмоний синовларга қўйилиши таъкидланган.
Таъкиланишича, шундан сўнг якуний тиббий кўриклар ташкил этилади ва шу кўрикдан ўтган номзодлар тест синовларига қўйилади. Тест синовларидан муваффиқиятли ўтганлар университетга қабул қилиниши айтилган.
Аввалроқ Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилгани ва Жамоат хавфсизлиги университетига раҳбар тайинланган ҳақида хабар берилганди.