Бугун оқшоми. Президентни қийнайдиган муаммо, «рухсат билан» овланган камёб айиқ, коронавируснинг болалар учун жиддий хавфи ва 12 майнинг муҳим хабарлари

12 майнинг муҳим ва сара хабарлари билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор ўтказди. Мавзу — макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича ярим йилликдаги вазифалар.

Фото: Президент ахборот хизмати

Давлат раҳбари йиғилишда ўзини қийнайдиган муаммолар ҳақида гапирди. Мирзиёев мактаблардаги камчиликлар 27 йил кўриб кўрмасликка олинганини айтиб, қайси вилоятда ҳолат ёмонроқ эканини маълум қилди. Шунингдек, у Учинчи Ренессансга қай йўл билан пойдевор қуриш кераклиги ҳақида гапирди.

«Нима мени қийнайди десангиз, айтаман: мактабдаги шароит. Мактабдаги аҳволни кўрса, одам тавба деб юборади. Шу 4 йилда мактабга жуда кўп эътибор бердик, аммо муаммолар ҳали ҳам кўп. Камчиликларни 27 йил кўриб кўрмасликка олганмиз. Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанддаги мактабларнинг аҳволини яхши биламан. Учинчи Ренессансга пойдевор қуряпмиз, деяпмиз. Агар маблағларни тўғри сарфлаб, келажагимиз бўлган мактабларга биринчи навбатда йўналтирмасак, китоби, шароити, ўқитувчининг иш ҳақини жой-жойига қўймасак, ниятимизга эриша олмаймиз», — дейди давлат раҳбари.

Бундан ташқари, Президент мактабларни таъмирлаш учун 30 триллион сўн керак бўлаётгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаблар шароитини яхшилаш учун шунча маблағ сўраган. Бу сумма фақат мактабни таъмирлаш учун зарур бўлган сумма, китобу парталари ҳисобга олинмаган.

«Ҳозирнинг ўзида мактабни таъмирлаш, уёқ-буёғини суваш учун 30 триллион сўм керак бўляпти. Бир пайтлар партани олиб бориб қўйиб, мактаб филиаллари очилган. Бу ҳозир катта муаммога айланяпти: бундай мактаблар филиалларида ўқиган болаларнинг билими, ўқитувчиларнинг савияси, ойлиги, шароити қандай бўлади — бунга жавоб йўқ», — деди Президент.

Фото: Президент ахборот хизмати

Давлат раҳбари йиғилиш давомида корхоналарнинг кредитни қайтариш кўрсаткичи пастлиги ва маблағларнинг банкдан ташқари айланётганига алоҳида тўхталиб ўтди. Унда бош вазир ўринбосари Жамшид Қудбиев мазкур масала бўйича ахборот берган. Корхоналарнинг кредитни қайтариш кўрсаткичи паст ва пул маблағларининг банкдан ташқари айланиш ҳолларига йўл қўяётган ҳудудлар ҳокимлари қаттиқ жазоланиши эслатиб ўтилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев бош прокурорга кредитларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича кунлик назорат ўрнатиш ва айбдорларга нисбатан қатъий чоралар кўриш юзасидан топшириқ берди.

Ўзбекистон ТИВ Шарқий Қуддусда низо келтириб чиқарганларни ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигига риоя этишга чақирди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Фаластин низоси бўйича баёнот берди.

Унда ТИВ томонларни зўравонликка чек қўйиш, вазиятни беқарорлаштиришдан сақланиш ва бундан буён қон тўкилишига йўл қўймасликка чақирди. Шунингдек, мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Ийд ал-Фитр арафасида можарони ҳал этиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этиш ҳамда муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлиги — статус-квога риоя этишга чақирилган.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Бундан ташқари, Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда «Толибон» билан тузилган 3 кунлик сулҳни ҳам олқишлади. Унда ушбу муборак кунларда курашаётган тарафлар томонидан ўт очишнинг тўхтатилиши Афғонистонда сиёсий тинчлик жарайонини илгари суриш бўйича зарар шарт-шароитларини яратиши айтиб ўтилган.

Россиялик овчи томонидан «Қизил китоб»га киритилган айиқ овланди. Унга экология Экология қўмитаси томонидан рухсат берилган.

Ижтимоий тармоқларда россиялик овчи томонидан «Қизил китоб»га киритилган айиқни отиб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу хабарга Экология қўмитасининг рухсатномаси ҳам илова қилинган.

Кадр: Telegram/@ekologuz

Қўмитанинг маълум қилишича, «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 15 моддасида ёввои ҳайвонларни тутишга доир ҳар йилги квота ёввои ҳайвонларнинг кўп миқдорда тутиладиган турларига, шунингдек, камёб ва оз сонли турларига нисбатан белгиланиши кўрсатилган. Яъни бир йилда бир бундай камёб ҳайвонларни овлашга рухсат берилади.

Мазкур воқеага қўмитанинг ушбу муносабати кўпчиликда норозилик уйғотди. Хусусан, ҳуқуқшунос Хушнубдек Худойбердиев қўмита баёнотини «ғийбатчиларнинг минғир-минғири»га ўхшатган бўлса, журналист Наргис Қосимова қўмита раҳбарини ҳақиқий экология қўмитаиси раиси каби кўрсатиш кераклигини таъкидлади.

Ўзбекистонда вакцинация: яна қандай вакцина олиб келинади? «Спутник V»дан қачон оммавий фойдаланилади?

Маълум қилинишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, «COVAX» дастури даражасида Хитойнинг «Sinopharm» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Синовак» вакцинасининг Ўзбекистонга олиб келиниши эҳтимоли бор. Аммо ушбу дастур орқали вакциналарни у ёки бу давлатга олиб келиниши учун бир неча талаблар бор. Мазкур талаблар билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

«Спутник V» вакцинаси каттароқ миқдорда харид қилингандан сўнг хавфостидан ташқари бўлган аҳолида ҳам қўлланилади. Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, маззкур вакцина ҳозирда 50 минг кишини эмлаш учун 100 минг дозада бор холос. «Спутник V» вакцинасидан яна 1 миллион доза харид қилиш учун буюртма берилган. Шу буюртмалар келиши билан хавф остидан ташқари бўлган аҳолида ҳам мазкур вакцина қўлланилади.

Яна бир муҳим жиҳат: фақатгина хавфости гуруҳига мансуб аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Хўш, оламда нима гап?

Трамп Исроилдаги кескинликда Байденни айблади. АҚШнинг собиқ президентининг сўзларига кўра, Жо Байденнинг (Штатларнинг амалдаги президенти) «ожизлиги» ва Қуддусга тегишли ёрдам кўрсатмагани учун Исроилдаги вазият кескинлашган.

Фото: «Getty Images»

Унинг таъкидлашича, у президентлик курсисида ўтирганида Исроилнинг душманлари АҚШ Исроил томонидан эканини ва Исроилга ҳужум уюштирилган тақдирда тезкор жавоб чоралари кўрилишини биларди. Ҳозир эса Жо Байден бундай қилмаяпти. Бу орада Байден нимани режалаштираётгани ҳақида қуйида ўқишингиз мумкин.

Россия ҳамда АҚШ президентлари ёзда учрашади. Улар нимани муҳокама қилади?

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден ёзда режалаштирилган учрашувда халқаро ахборот хавфсизлиги, қурол назорати ва хавфсизлик масаларини муҳокама қилади. Давлат раҳбарларининг учрашуви Чехия, Исландия, Словения ёки Озарбайжонда бўлиб ўтади.

Коронавирус пандемияси 6 ёшдан 9 ёшгача бўлган ҳар учинчи болада ортиқча вазнга сабаб бўлмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти буни жиддий хавф дея маълум қилган. Чунки ортиқча вазн ва семириш ҳаёт учун хавфли бўлган диабет, саратон ва юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқаради. Шу сабабли ташкилот болаларда ортиқча вазнни камайтиришга қаратилган стратегияни амальга ошириш ва соғлом овқатланиш ҳамда жисмоний фаолиятни тарғиб қилишни устувор вазифага айлантириш зарарлигини таъкидлаган.

Фото: «Time Magazine»

Сўз исботи билан: Греция, Италия, Португалия, Испания ва Словенияда ЖССТ томонидан семириш кўрсаткичларини енгишга ёрдам берадиган, масалан, ширин ичимликларга солиқ солиш, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш бўйича чеклов киритиш ва жисмоний тарбия машғулотларини амальга ошириш натижасида болалар орасида ортиқча вазн ва семириш кўрсаткичи камайган.

Хитой коронавирус сабаб Эверест чўққисида бўлиниш чизиғини ўрнатмоқчи. Хитой ҳукумати коронавирус таъсирида бўлган альпинистлар ва Тибет томонидан альпинистларнинг аралашиши олдини олиш учун Непал билан чегарада жойлашган Эверест чўққисига «бўлиниш чизиғи» (чегара) ўрнатишга қарор қилган. Ҳозирда Тибет (Хитой) альпиннистлари гуруҳи бўлиниш чизиғини белгилаш учун чўққига йўл олган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео