Бухорода «Nexia» тракторнинг олд қисмига урилиб, ЙТҲ содир этди — видео
Бухоро вилояти Когон туманида 8 май куни «Nexia» машинаси қаршисидан чиққан тракторнинг олд қисмига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 8 май куни соат 15:00 ларда «Nexia» ҳайдовчиси Когон тумани Сиёспоён маҳалласидан ўтган 4P65 автомобиль йўлининг 9-километрида ҳаракатланиб келаётган пайтида ўзидан олдинги машинани қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга ўтиб ҳаракатланган. Натижада «Nexia» қаршисидан чиққан трактор машинасининг олд қисмига бориб урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Nexia» ҳайдовчиси шифохонада вафот этган. Ҳозирда туман тезкор қидирув гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Хоразмда ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида 2 та юк машинаси ва «Lacetti» иштирокида содир бўлган ЙТҲда машиналар ёниб кетгани маълум қилинган.
