Бухорода туғуруқ мажмуаси реанимация бўлими мудири бемордан 450 минг сўм талаб қилди

Бухоро вилоятида туғуруқ мажмуаси реанимация бўлими мудири бемордан 450 минг сўм пора олаётган пайтида ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 7 май куни туғуруқ мажмуаси реанимация бўлими мудири 50 ёшли К.О. беморини жарроҳлик йўли билан туғдирган. Бунинг учун ундан 450 минг сўм талаб қилган. Мудир пул олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг шаҳар бўлими томонидан фуқаро К.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 214-моддаси (Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари 2000 доллар пора билан ушлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Гулистон ҳокими ўринбосари рўйхатда турувчи аёлдан пора олаётган пайтда ушлангани маълум қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео