Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг ривожланиш рейтинги жорий этилади

Шавкат Мирзиёев томонидан 11 май куни «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, ҳужжат билан 2021–2023 йилларда республикада ушбу соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланган:

  • иқтисодий ўсишни таъминлашда хизматлар соҳасини муҳим драйверга айлантириш ва 2023 йилга қадар хизматлар ҳажмини 2 бараварга ошириш;
  • аҳолига тайёр бизнес режалар ва лойиҳалар тақдим этиш, уларни касбга ўқитишдан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишгача бўлган босқичларни қамраб олувчи «комплекс хизматлар» кўрсатишни ташкил этиш;
  • республикада хизматлар соҳасининг ривожланганлигини баҳолаш тизимини жорий этиш орқали давлат органлари ва ташкилотларининг бу борадаги фаолияти самарадорлигини ошириш ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини кучайтириш;
  • хизматлар соҳасида ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб хизматлар турларини кенгайтириш, ҳудудларда, айниқса, қишлоқ жойларда транспорт, молиявий, шунингдек, банк, туризм ҳамда савдо хизматлари қамровини кенгайтириш;
  • республиканинг барча ҳудудларида мавжуд таълим ва соғлиқни сақлаш хизматлари салоҳиятини ошириш, уларнинг сифатини яхшилаш, бунда хусусий секторни жалб қилиш учун қулай иқтисодий ва инфратузилмавий шароитларни яратиш;
  • 2021–2023 йилларда Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари;
  • хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2021 йилга мўлжалланган йўл харитаси.

Шунингдек, 2021 йил 1 июлдан бошлаб мамлакат ҳудудларида хизматлар соҳасининг ривожланиш рейтинги жорий этилади:

а) хизмат кўрсатувчи, янги ташкил этилган субъектлар сони, хизматлар ҳажми ва турлари, яратилган иш ўринлари, солиқ базаси ва бошқа муҳим кўрсаткичлар асосида қуйидагиларнинг фаолиятини баҳолаш:

  • тегишли соҳаларга масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари;
  • уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва бошқарув ходимлари;
  • Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси;
  • вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари;

б) хизматлар соҳасининг ривожланганлиги рейтингини «Business Indicator» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида шакллантириш, юритиш ва эълон қилиш;

в) баҳолаш натижаларини ҳар ярим йилда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

г) баҳолаш натижалари бўйича тегишли ташкилотларнинг раҳбар ва бошқарув ходимлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари ижобий кўрсаткичга эга бўлганда – уларни рағбатлантириш ҳамда қониқарсиз кўрсаткичга эга бўлганда – интизомий жавобгарликка тортиш.

Таъкидланишича, тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига 300 миллион доллар эквивалентида кредит линияси очилади.

Маълум бўлишича, айрим ташкилот ва идораларга қуйидагиларга топшириқлар берилган:

  • «Ўзмиллийбанк» АЖга тижорат банкларига қайта молиялаштириш мақсадида 2021 йил якунига қадар 28 та йирик ва ўрта шаҳарларда туризм, транспорт, тиббиёт, таълим объектлари ва йирик савдо комплексларини ташкил этиш лойиҳалари учун халқаро молия институтларининг 200 миллион доллар миқдоридаги маблағларини жалб қилиш;

Қорақалпоғистон  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига:

  • 2021–2023 йиллар давомида ташаббускор тадбиркорлик субъектлари томонидан туман (шаҳар)ларда деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари барпо этилишида кўмаклашиш;
  • Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида ташаббускор тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилишини таъминлаш топшириғи берилган.

Шунингдек, савдо ва кўнгилочар кўчаларда кўчма савдо объектлари учун жойлар тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион асосида сотилади. Барча тадбиркорлик субъектларига жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.

Қарорга мувофиқ айрим тартиблар ва мажбуриятлар бекор қилинган:

  • янги ташкил этиладиган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки;
  • 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши ҳақида талаб.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид тақдимот билан танишгани маълум қилинган. Шунингдек, коммунал хизматлар нархи рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўриндалиги ҳақида хабар қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда