Хитой Эверест чўққисида бўлиниш чизиғини ўрнатади

Хитой ҳукумати коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият сабабли Эверестда бўлиниш чизиғини ўрнатишга қарор қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Ritual»

Келтирилишича, эҳтиёт чораси сифатида Хитой коронавирус таъсирида бўлган альпинистлар ва Тибет томонидаги альпинистларнинг аралашиши олдини олиш учун «бўлиниш чизиғи»ни ўрнатишга қарор қилган. Ҳозирда Тибет альпинистлари гуруҳи бўлиниш чизиғини белгилаш учун чўққига йўл олган.

Маълум қилинишича, хитойлик альпинистларга Непалдан келган ҳар қандай одам билан алоқа ўрнатиш, шунингдек, тоғ тепалигида жойлашган объектларга чиқиш тақиқланган.

Маълумот ўрнида, Эверест — Хитой ва Непал чегарасида жойлашган энг катта тоғ. Унинг баландлиги 8848 метрга тенг. Эверест чўққиси қор гумбазини ҳосил қилган бўлиб, унга бир вақтнинг ўзида олтидан кўп бўлмаган одам чиқиши мумкин. Бошқа альпинистлар навбатда туради, баъзида бу кутиш ўлим билан якунланади.

Аввалроқ Индонезиядаги Мерапи тоғида вулқон отила бошлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қорақалпоғистондаги зиёратгоҳда 19 ёшли йигит тоғдан йиқилиб тушгани маълум қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда