Ўзбекистон бозорларидаги қурилиш материаллари нархи маълум қилинди

АОКАда 11 май, сешанба куни «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқарма бошлиғи Ботир Хўжабеков иштирокида бўлиб ўтган брифингда бозорларда қурилиш материалларининг нархи қандай экани маълум қилинди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Бошқарма бошлиғининг маълум қилишича, республикада цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган 30 та корхона фаолият кўрсатади. Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига ўртача кунлик 51,7 минг тоннадан цемент қўйилган ва бир тоннаси ўртача 569 минг сўмга сотилган.

Таъкидланишича, газобетон ишлаб чиқариш бўйича мамлакатда жами йиллик қуввати 1,71 миллион куб метр бўлган 9 та корхона бўлиб, ҳозирда бир метр куб газобетоннинг ўртача бозор нархи 700 минг сўм экани қайд этилган.

«Ҳозирда иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқариш бўйича жами йиллик қуввати 115 минг тонна бўлган 10 та корхона бор. Уларнинг ўртача бозор нархи 800–900 минг ҳисобланади», — дейди Ботир Хўжабеков.

Шунингдек, у 40 та корхона керамик плиталар ишлаб чиқараётганини ҳамда унинг бир метр квадратининг ўртача бозор нархи 35 минг сўмни ташкил этишини таъкидлаган. Бундан ташқари, қурилишда энг кўп ишлатиладиган материаллардан бири гипсокартон тайёрлашга ихтисослашган корхоналар сони 36 та бўлиб, уларнинг йиллик қуввати 77,8 метр квадратни ташкил этади. Хусусан, гипсокартоннинг бозордаги ўртача нархи 38 минг сўм экани айтилган.

Шу билан бирга, санитар-техник буюмларнинг бозордаги ўртача нархи 350 минг сўмни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидаги қурилиш объектларида сифатсиз туника листлар ишлатилаётгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео