Ўзбекистон ҳарбий суди ва вилоят судларига ўринбосарлар тайинланди
Ўзбекистон ҳарбий суди ва айрим вилоят судлари раисига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Президент Шавкат Мирзиёев тайинловлар бўйича тегишли фармойишни имзолаган. Фармойишга кўра:
Зафар Зиякулович Аллабоев судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят суд раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят маъмурий судининг раиси вазифасидан озод этилган.
Бобохон Ҳожиакбарович Ваҳобов судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланган (бунгача Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган).
Алишер Абдуҳамидович Мадаминов судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланган (бунгача Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган).
Ўткир Абдуғаффорович Мамадалиев судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Гавҳар Дўстбековна Олимова судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланган (бунгача Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган).
Раҳматилла Салайдинович Орзиқулов судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланган (бунгача Олий суд судьяси лавозимида ишлаган).
Акмал Ҳошимович Раҳимов судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланган (бунгача Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимида ишлаган).
Умиджон Шарибжонович Шокиров судьялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон ҳарбий суди раисининг ўринбосари лавозимига тайинланган (бунгача Ҳарбий суднинг судьяси лавозимида ишлаган).
Фарҳоджон Боқижонович Ғаниев судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда январь–март ойларида 9 нафар судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатилгани маълум қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда қандай ҳолларда Конституциявий суд судьясини қамоққа олиш мумкинлиги хабар қилинган.