Ўзбекистонда оддий аҳоли «Спутник V» вакцинаси билан қачон эмланади?

АОКАда 12 май, чоршанба куни ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистонда оддий аҳоли «Спутник V» вакцинаси билан қачон эмланиши борасида маълумот берди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Нурмат Отабековнинг сўзлариг кўра, «Спутник V» вакцинасидан 1 миллион доза олиш учун буюртма берилган, хозирда 50 минг нафар аҳолини эмлаш учун 100 минг доза вакцина олиб келинган.

«Қолган буюртмалар келиши билан хавфостидан ташқари бўлган аҳолига ҳам таклиф этилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, фақат хавфости гуруҳига мансуб аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бюджет маблағлари хисобидан амалга оширилади», — деди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинаси фақат амалдорлар учун олиб келингани айтилган хабарга изоҳ берилганди. Шунингдек, хусусий клиникалар ушбу вакцина билан пулли эмлаш бошлагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилган.

Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди