Ўзбекистонда юридик кадрларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади

Миллий матбуот марказида 12 май куни юридик кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Bugun.uz»га Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Адлия вазирлиги ахборот хизмати

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги «Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Мазкур ҳукумат қарори юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, юридик таълим олишга имконият яратиш, соҳага замонавий ахборот коммуникация техналогиялари ва халқаро стандартларни жорий этиш, ҳуқуқий масалалар юзасидан курслар ташкил этиш мақсадида қабул қилинган.

Қарор билан Юридик университети қошида ташкил этиладиган марказга бир қатор қўшимча вазифалар юклатилган:

  • Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш;
  • Интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш;
  • Низоларни судгача ҳал қилиш механизми сифатида медиация институтида самарали фаолият олиб борадиган медиаторларни тайёрлаш курсларини ташкил этиш;
  • Ёш адвокатларни танлов асосида давлат грантлари ҳисобидан хорижий юридик компанияларига стажировкага юборишни ташкил этиш.

Қарорга кўра, 2030 йил 1 январдан:

  • Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ёки марказда педагогик қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотли шахслар дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади;
  • Курсларни муваффақиятли тугатиб, диплом олган шахслар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати билан бир қаторда ФҲДЁ органларида ишлаши мумкин.

Қайд этилишича, курсларда ўқиш харажатлари Тошкент давлат юридик университети кенгаши томонидан белгиланади ҳамда шартномага мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Мазкур курсларда ўқиш иккинчи олий маълумот олиш ҳисобланмайди.

Аввалроқ Тошкент давлат юридик университети дунёнинг Топ-500 университетлари рўйхатига киргани хабар қилинганди. Шунингдек, «Tashkent Law Spring» юридик форуми сиёсатни амалга ошириш мавзусида мунозара бўлиб ўтгани маълум қилинган.

Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
Янгиликлар11:20 | 31.1.23
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди