Ўзбекистонга қанча автомобиль бензини импорт қилингани очиқланди
Ўзбекистонга 207,5 миллион литр автомобиль бензини импорт қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонга қиймати 66,4 миллион долларга тенг бўлган 207,5 миллион литр автомобиль бензини импорт қилинган.
Ўзбекистон автомобиль бензинини асосан:
- Россия — 39,0 миллион доллар;
- Туркманистон — 22,5 миллион доллар;
- Қозоғистон — 4,6 миллион доллар — давлатларидан импорт қилган.
Хориждан автомобиль бензини импорт қилинган ҳудудларга:
- Тошкент шаҳри — 46,7 миллион доллар;
- Фарғона вилояти — 8,7 миллион доллар;
- Бухоро вилояти — 4,7 миллион доллар;
- Самарқанд вилояти — 2,2 миллион доллар;
- Сирдарё вилояти — 1,8 миллион доллар;
- Наманган вилояти — 1,3 миллион доллар;
- Тошкент вилояти — 424 минг доллар;
- Хоразм вилояти — 293,6 минг доллар;
- Қашқадарё вилояти — 69,0 минг доллар — киради.
Аввалроқ Ўзбекистонда январь ойида қанча миқдорда бензин ишлаб чиқарилгани хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда бензин нархи ошганига изоҳ берилганди.