TikTok янги функцияни ишга туширади
TikTok компанияларга янги ишчиларни ёллашга имкон берадиган функцияни синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда «Axios» хабар берди.

Маълум бўлишича, хизмат фойдаланувчиларга TikTok’да иш топиш, номзодларни компаниялар билан боғланишда ёрдам бериш ва компанияларга TikTok’ни ишга ёллаш канали сифатида ишлатишга имкон беради.
Таъкидланишича, ҳозирда ижтимоий тармоқ ушбу хизматни бир нечта компаниялар билан синовдан ўтказишни бошлаган. Бу учун TikTok’да махсус саҳифа ажратилган бўлиб, унда компаниялар номзодлар учун бўш иш ўринларини таклиф қилади.
Шунингдек, TikTok фойдаланувчилари анъанавий резюмедан ташқари, видеорезюме ҳам жойлаши мумкин. Илова ушбу ғоя моҳиятини одамлар ўзларининг тажрибалари ҳақида ўзгача тарзда айтиб бериши билан изоҳлаган.
Аввалроқ Дубайда Бангладеш фуқароси TikTok’ка жойлаган видеоси учун ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, TikTok иловасида гуруҳ чатларини йўлга қўйиш функцияси ишга тушиши маълум қилинган.