«Улар ўз ҳаёти билан товон тўлайди» — Исроил бош вазири Қуддусдаги вазият бўйича махсус мурожаат билан чиқди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Фаластиннинг «Хамас» (ягона ислом давлати барпо этишни мақсад қилган Фаластиндаги радикал гуруҳ) ва «Исломий жиҳод» гуруҳлари Исроилга қарши ҳаракатлар учун юқори нархда, ўз ҳаётлари билан товон тўлашини маълум қилди. Бу ҳақда 11 майда бош вазирнинг аҳолига йўллаган мурожаатномасига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

«Биз хавфсизлик кучлари иштирокида вазиятни баҳолаш бўйича йиғилиш ўтказдик. Биз ‘ХАМАС’ ва ‘Исломий жиҳод’ Исроилга қарши қилган ҳаракатлари учун катта нарх тўлашига қарор қилдик. Мен сизларга бугун улар ўз ҳаётлари билан товон тўлашини айтаман. Биз жирканч душманга қарши бирмиз», — дея таъкидлаган Исроил бош вазири.

Шунингдек, у Ғазо секторидан ўқ отилишлар сабабли ҳужумлар кўламини оширишга қарор қилганини эълон қилган.

«Вазиятни баҳолашни сарҳисоб қилар эканмиз, ҳужумлар кучини ҳам, тезлигини ҳам оширишга қарор қилинди», — дея хабар қилган Нетаньяху.

Маълум бўлишича, 11 май куни тунда катта тартибсизликлар бошланган араб аҳолисининг салмоқли қисми бўлган Исроилнинг Лод шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Исроил ҳукумати шаҳарга қўшимча чегара полицияси батальонларини жойлаштиришни бошлаган.

Маълумот ўрнида, Шарқий Қуддусдаги кескинлик 2021 йил апрель ойининг ўрталарида бошланган, 7 май куни эса Исроил чегара полицияси ва фаластинликлар ўртасида йирик тўқнашув келиб чиққан. Тўқнашувлар Исроил Қуддусдан бир неча фаластинлик оилани чиқариб юборишни хоҳлаётгани сабаб бошланган, кейин эса мусулмонлар Ақсо масжидига киритилмагач, яна авж олган.

Ғазо секторидан 10 май куни тунда Исроил томонга 200 га яқин ракета учирилган ва Исроил ҳарбийлари бунга жавобан Ғазо секторидаги 130 га яқин нишонга зарба берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 10 май куни Шарқий Қуддусдаги вазиятни ёпиқ ҳолда муҳокама қилган. Бу борада ҳеч қандай маълумот очиқланмаган. Уммонда юзлаб намойишчилар Исроил элчихонаси олдида намойишларда қатнашган. Исломий ташкилотлар Исроил ҳокимиятининг Шарқий Қуддуснинг араб аҳолисига қарши ҳаракатларини қоралаб, Исроил элчисини чиқариб юборишни талаб қилган.

Саудия Арабистони ҳам ал-Ақсо масжидига қилинган ҳужумни қоралаб, Исроилни минтақадаги кескинликни оширишда айблаган. Шунингдек, Араб давлатлари лигаси ҳам Исроил ва Ғазо сектори ўртасидаги можарога муносабат билдириб, ташкилот бош котиби халқаро ҳамжамиятни зудлик билан чоралар кўришга чақирган.

Зилзилалар оқшоми. Туркия ва Суриядаги кучли ер силкинишлар
Янгиликлар21:02 | 6.2.23
Зилзилалар оқшоми. Туркия ва Суриядаги кучли ер силкинишлар
Ўзбекистонда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас — ФВВ
Янгиликлар19:35 | 6.2.23
Ўзбекистонда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас — ФВВ
Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Янгиликлар18:32 | 6.2.23
Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
Янгиликлар18:15 | 6.2.23
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

Муҳим хабарлар

Зилзилалар оқшоми. Туркия ва Суриядаги кучли ер силкинишлар

21:02 · 06.02.2023

Ўзбекистонда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас — ФВВ

19:35 · 06.02.2023

Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

18:32 · 06.02.2023

Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди

18:15 · 06.02.2023

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023