Андижонда фуқаролар ва ИИБ ходимлари ўртасида келишмовчилик юзага келди

Андижон вилоятида 11 май куни Ички ишлар бошқармаси ходимлари ва фуқаролар ўртасида келишмовчилик юзага келди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 11 май куни «Mercedes» ҳайдовчиси транспорт воситасининг давлат рақам белгисини яширган ҳолда тўхташ тақиқланган жойда тўхтаган. Ҳайдовчи О.М.дан тегишли ҳужжатлари сўралган вақтда ҳайдовчи инспекторга қаршилик кўрсатиб, ҳужжатларни тақдим этмаган. Бир оз вақт оралиғида бир неча фуқаролар тўпланиб, ходимнинг хизматига тўсқинлик қилган.

Ходим ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳужжатлар қўриб чиқилиши учун жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судига юборилган.

Шунингдек, 12 май куни суднинг очиқ мажлиси бўлиб ўтган. Фуқаролар, О.М.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида, К.М.га ва Ш.А.га 1 баробари миқдорида, М.Ж.га 2 баробари миқдорида жарима жазоси белгиланган. Шу билан бирга, фуқаролар Ф.Х., А.Т., А.Ю.га нисбатан 5 сутка ва М.М. ҳамда Б.Н.га 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Аввалроқ Жиззахда автоблогерлар ва ЙПХ ходими ўртасида содир бўлган келишмовчилик юзасидан изоҳ берилганди. Шунингдек, Хоразмда ЙПХ ходими маст ҳайдовчига нисбатан чора кўрмагани айтилган хабарга муносабат билдирилган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео