Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклади — видео
Андижон шаҳрида 10 май куни «Damas» ҳайдовчиси йўл-патруль хизмати ходимини калтаклади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 13:37 да хизмат вазифасини олиб бораётган инспекторнинг қонуний талабларига бўйсунмаган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилган. Шундан сўнг машина жарима майдонига олиб кирилган, шу пайти ҳайдовчи ходимни калтаклай бошлаган.
Терговчининг маълум қилишича, ҳайдовчи тегишли ҳужжатларни тақдим этмай, машинани жарима майдонига олиб киришга қаршилик кўрсатишга уринган. Ходим автомобилни майдончага олиб кирга пайтда ҳайдовчи томонидан унга фаол қаршилик кўрсатилган ва юзига тан жароҳати етказилган. Шунингдек, ҳайдовчи машинасида бўлган пичоқни олиб, ЙПХ ходимига ўлдириш билан таҳдид қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Андижонда ҳайдовчига қўпол муомалада бўлган ЙПХ ходими иши бўйича маълумот берилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида «Ойша хола» исмли ЙПХ ходими хизмат олиб бораётгани бўйича изоҳ берилган.