Бугун оқшоми. Республика бўйлаб Ҳайит намози, ўзбек-қирғиз чегарасидаги тўқнашув, президентлар суҳбати, кўкнорчи бобо ва 13 майнинг муҳим хабарлари

13 майнинг муҳим ва сара хабарлари билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.

Рукнни куннинг асосий хабаридан бошлаймиз. Бугун республика бўйлаб Ҳайит намозлари адо этилди. АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Ўзбекистонда республика бўйича 2021 та масжидда 2 миллион 576 минг киши Ҳайит намозини адо этгани бўйича маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 13 май куни республика бўйича 2090 та масжиддан 2021 тасида 2 миллион 576 минг аҳоли Ҳайит намозини адо этган. Тошкент шаҳрида 106 та масжидда 497 минг киши намозда иштирок этган. Хусусан, «Ҳазрати Имом» мажмуасига 18 мингдан, «Шайх Зайниддин» масжидига 30 мингдан зиёд ҳамда «Қуддуси Шариф» масжидига 20 мингга яқин намозхон йиғилган.

Ҳайит муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами 13,4 миллиард сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилган. «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан 8 мингга яқин эҳтиёжманд оилаларга 543 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам берилган.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев бугун қўшни давлатлар раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Хўш, Президент кимлар билан телефонда гаплашди? Булар Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон президентларидир. Суҳбат чоғида томонлар бир-бирини Рамазон ҳайити муносабати билан табриклаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, ўзаро икки томонлама алоқалар борасидаги кўплаб масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Кўпчиликни қийнаб келган муаммо — пахта ёғи нархининг ўсиб кетиши борасида республика антимонопол қўмитаси изоҳ берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, пахта ёғи нархининг ошишига ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё бўлган техник чигитнинг биржа савдоларидаги бошланғич нархларининг асоссиз ошириб қўйилиши ҳам таъсир этган. 2021 йил апрель ойи давомида 40 та пахта-тўқимачилик кластери томонидан 1 тонна техник чигит биржа савдоларига 4–4,5 миллион сўмдан бошланғич нархларда қўйилган ва биринчи чоракка нисбатан ўртача 38 фоизга оширилган.

Қирғизларнинг чегарадаги муаммоллари тугамайдиганга ўхшайди. Бир неча кун олдин Тожикистон чегарасида можаро юз берган бўлса, бу сафар Ўзбекистон билан чегарада маҳаллий аҳоли ўртасида тўқнашувлар юз берган.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, Сой (Қирғизистон) ва Чашма (Ўзбекистон) қишлоқларининг икки аҳолиси 13 май куни ўзаро жанжаллашган. Шундан кейин одамлар чегара ҳудудида тўпланган. Аммо вазият тинчлик билан якунланган.

«Маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бунга тезкор муносабат билдирди ва фуқароларни тинчлантирди», дейилади хабарда. Қайд этилишича, қишлоқ аҳолиси яраштирилганидан сўнг йиғилганларнинг барчаси уйига тарқалган. Ҳозирда вазият барқарор ҳисобланади.

Сўнгги кунларнинг энг кўп муҳокама қилинган ҳодисалари Тошкент метрополитени атрофида юз бермоқда. Метро яна «иш» кўрсатди. Маълум бўлишича, бу сафар метрополитеннинг Чилонзор йўналишида ҳаракатланаётган поездлар Амир Темур хиёбони бекатида барча йўловчиларни тушириб юборгани акс этган видео тарқалган. «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Чилонзор йўналишида техник-профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 10:30 дан 11:00 гача поездлар айланмаси Амир Темур хиёбони бекатигача амалга оширилган. Поездлар Сергели йўналишининг 5-бекатидан Амир Темур хиёбони бекатигача график асосида ҳаракатланиб, Амир Темур хиёбони бекатидан то Буюк Ипак йўли бекатигача бир томонлама ҳаракат қилгани келтириб ўтилган.

Нима бўлса ҳам, метро юриб турсин, кунлар исиб кетмоқда.

Самарқанд вилоятида қизиқ ҳодиса. Хабар қилинишича, Пайариқ туманида истиқомат қилувчи 81 ёшли Х.А. ўз ҳовлисида гиёҳвандлик ўсимлигини парвариш қилаётгани аниқланган. Холислар иштирокида экин майдонидаги ўсимликлар ҳужжатлаштирилган. Шунингдек, Х.А исмли эркакка нисбатан жиноят иши очилган. Маълум бўлишича, у мазкур ҳолат юзасидан аввал ҳам судланган.

Бухоро замини қадимий обидаларга бой. Вилоятнинг Қоракўл туманида 3 асрлик тарихга эга масжид топилгани айтилмоқда.

Фото: Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Қоракўл туманидаги Шўработ маҳалла раисининг мурожаатига асосан маҳалла ҳудудида жойлашган қадимги масжид биноси Бухоро вилоят Маданий мерос бошқармаси мутахассисилари томонидан ўрганилган. Аниқланишича, масжид биноси ХIХ асрнинг иккинчи ярмида, яъни 1884–85 йилларда маҳалла-гузар масжиди сифатида қурилган бўлиб, 3 асрлик тарихга эга.

Масжид ёғоч конструкцияли бўлиб, квадрат шаклли бир устунли, ўймакори тўсин ва васса ёпилган. Устун, тўсин ва «боғдоди» эшиклари ёғоч ўймакорлиги билан безатилган. «Г» ҳарфи шаклидаги етти устунли айвони ҳозирда сақланмаган, унинг ўрнида ХХ аср охирларида қурилган айвон мавжуд.

Ҳозирги кунда ушбу масжидда қишлоқ кутубхонаси (Қоракўл тумани кутубхонаси филиали) жойлашган.

Аслини олганда, Бухорода бундай масжидлар жуда кўп. Деярли ҳар бир қишлоқда эски масжидлар мавжуд. Муаммо шундаки, улар ҳалигача махсус ўрганилмаган. Ўрганиш ишлари олиб борилса, бундай «топилмалар»дан яна кўплаб чиқиши мумкин.

Хўш оламда нима гаплар?

Кўпчиликка маълум бўлиб турган ҳодиса — Исроил–Фаластин можароси кескинлашиб бормоқда. Бу орада Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроилни Шарқий Қуддусда этник «тозалаш» ўказганликда айблади. Шунингдек, Исроил аскарларининг Ғазода кимёвий қуролларни қўллагани ҳақида ҳам маълумотлар тарқалиб кетди. Бу орада Исроил Ғазода вазият сукунатга эршилгунга қадар бўлгага ҳужум қилишда давом этишини таъкидлади.

Бугун билан бўлинг. «Бугун»да қолинг.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023