Маълумот ўрнида, Шарқий Қуддусдаги кескинлик 2021 йил апрель ойининг ўрталарида бошланган, 7 май куни эса Исроил чегара полицияси ва фаластинликлар ўртасида йирик тўқнашув келиб чиққан. Тўқнашувлар Исроил Қуддусдан бир неча фаластинлик оилани чиқариб юборишни хоҳлаётгани сабаб бошланган, кейин эса мусулмонлар Ақсо масжидига киритилмагач, яна авж олган.

Ғазо секторидан 10 май куни тунда Исроил томонга 200 га яқин ракета учирилган ва Исроил ҳарбийлари бунга жавобан Ғазо секторидаги 130 га яқин нишонга зарба берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 10 май куни Шарқий Қуддусдаги вазиятни ёпиқ ҳолда муҳокама қилган. Бу борада ҳеч қандай маълумот очиқланмаган. Уммонда юзлаб намойишчилар Исроил элчихонаси олдида намойишларда қатнашган. Исломий ташкилотлар Исроил ҳокимиятининг Шарқий Қуддуснинг араб аҳолисига қарши ҳаракатларини қоралаб, Исроил элчисини чиқариб юборишни талаб қилган.

Саудия Арабистони ҳам ал-Ақсо масжидига қилинган ҳужумни қоралаб, Исроилни минтақадаги кескинликни оширишда айблаган. Шунингдек, Араб давлатлари лигаси ҳам Исроил ва Ғазо сектори ўртасидаги можарога муносабат билдириб, ташкилот бош котиби халқаро ҳамжамиятни зудлик билан чоралар кўришга чақирган.

Аввалроқ Исроил ҳарбий ҳаракатларни қачон тўхтатишини маълум қилган. Шунингдек, Исроил бош вазири Қуддусдаги вазият бўйича махсус мурожаат билан чиққанди.