Тожикистон бош вазири раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга келади
Тошкент шаҳрида 14–15 май кунлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация 14 май куни мамлакатга ташриф буюради. Ташриф дастурида Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан танишиш режалаштирилган.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюргани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Саудия Арабистонига ташриф буюрган.