Фаластинни қўллаётган яҳудийлар, Ўрта денгиздаги муҳожирлар, яшиндан ўлган фил — 14 май суратлари
Эътиборингизга 14 майнинг диққатга сазовор суратларини тақдим этамиз.

Ливиядан қўлбола қайиқда Ўрта денгизга чиққан муҳожирлар туркиялик қутқарувчиларнинг етиб келишини кутмоқда. 2011 йилдан буён Ўрта денгизни сузиб ўтмоқчи бўлган минглаб муҳожирлар денгиз тубига ғарқ бўлган.

Англиянинг Нюмаркет шаҳридаги от спорти усталари сайр қилмоқда.

Исроилнинг Ашкелон шаҳридаги уйларнинг бири Ғазодан отилган ракета зарбасидан сўнг.

Бразилияда қора танлилар полиция зўравонлигига қарши намойишларда қатнашмоқда.

Ғазодаги Байт Ҳанум шаҳри Исроилнинг ҳаво ҳужумларидан кейин.

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида коронавирус беморлари кислород баллонлари учун навбат кутмоқда.

Англиянинг Шимолий Йоркшир графлигида темир йўл ходими паровозларни кўрикдан ўтказмоқда.

Грециянинг туристларсиз бўшаб қолган соҳиллари. Пандемия дунё туризм салоҳиятига жиддий зарар етказди.

Венгриянинг Будапешт шаҳрида синхрон сузиш бўйича Европа чемпионати ўтказилмоқда.

АҚШда ортодоксал яҳудийлар Исроил-Фаластин можаросида Фаластиннинг ёнини олиб намойишларга чиқди.

Ҳиндистоннинг жунгли ўрмонларида бир нечта фил яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди.

Бутун дунёда Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида намойишлар бўлиб ўтмоқда.