Ўзбекистонда ички аудитор сертификатини кимлар олиши мумкинлиги маълум қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган низомига кўра, Ўзбекистонда ички аудитор сертификатини кимлар олиши мумкинлиги маълум қилинди. Бу ҳақда «Norma» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 5 май кунги қарори билан «Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби» тўғрисида низом тасдиқланган. Низомга асосан, сертификат аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси томонидан 5 йил муддатга берилади. Кейинчалик муддат 10 йиллик муддатга ва муддатсиз даврга узайтирилиши мумкин.

Шунингдек, сертификат ички аудиторнинг профессионал малакасини тасдиқлайди ва сертификат эгасига тадбиркорлик субъектларининг ички аудит хизматида фаолият кўрсатиш ҳуқуқини беради.

Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари (Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон аудиторлар палатаси)нинг ваколатлари белгиланди:

  • Малака имтиҳонини ўтказишни ташкил қилади, шунингдек, ўзларининг веб-сайтларига малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисидаги ахборотни жойлаштиради;
  • Тест саволларига киритилган фанлар бўйича мавзуларни веб-сайтига жойлаштиради;
  • Малака оширишнинг намунавий дастурини тасдиқлайди;
  • Талабгорларни малака имтиҳонига қўйиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Сертификат олишга талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • олий иқтисодий маълумотга ҳамда олий таълим муассасасини битирганидан кейин охирги ўн йилдан камида икки йил бухгалтерия ҳисоби ва аудит, солиқ маслаҳати ва молия соҳасида ёки олий таълим муассасаларида «Бухгалтерия ҳисоби» ёхуд «Аудит» фанидан таълим бериш соҳасида амалий иш стажига (ўриндошлик асосида) эга бўлиш;
  • халқаро сертификат доирасида «Молиявий ҳисоб» фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлиш.

Малака имтиҳонини ўтказувчи комиссия (кейинги ўринларда комиссия) таркибига аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари вакиллари ва бухгалтерия ҳисоби, аудит, солиқ ва хўжалик ҳуқуқи соҳаларининг етакчи мутахассислари киритилади.

Комиссия аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан камида 5 та аъзодан, шу жумладан, комиссия раисидан иборат таркибда тузилади. Сертификат эгаси сертификатини олган йилдан кейинги йилидан бошлаб ҳар йили аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан тасдиқланган малака ошириш намунавий дастури бўйича 20 соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларини ўтиши шарт.

Ички аудиторлар малакасини ошириш бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги халқаро ташкилотларда аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилади. Ички аудитор йил якунлари бўйича унинг малака ошириш курсларидан ўтганлигини тасдиқловчи маълумотни ҳар йили 10 январга қадар сертификатни берган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига тақдим этиши керак.

Таъкидланишича, халқаро сертификат эгаси бўлган ички аудитор ўз танловига кўра намунавий дастур бўйича ёки халқаро сертификат дастури доирасида малака ошириш курсларидан бирини ўтиши мумкин.

Мазкур низом қоидалари тижорат банкларига ва бюджет ташкилотларига татбиқ этилмайди.

Аввалроқ Ўзбекистонда физика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилиниши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда «Ижтимоий ижара» тизими қандай ишлаши ва кимларни қамраб олиши маълум қилинган.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023