Самарқанддаги қувурдан қизил ранг сув оқаётгани айтилган хабарга изоҳ берилди
Самарқанд шаҳрининг Курчатова кўчасидан оқиб ўтувчи Сиёбча ва Чашма қувурларидан қизил ранг сув оқаётгани айтилган хабарга изоҳ берилди. Бу ҳақда Экология қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганилган. Ўрганиш ишлари давомида қувурларда қизил рангли ёки бошқа тусдаги оқова сувлар оқаётгани аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳридаги қадимий ариқларнинг бирида бинафшаранг сув оқаётгани юзасидан 7 май куни вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳодимлари томонидан Самарқанд шаҳри бўйлаб кузатув назорати тадбирлари олиб борилгани маълум қилинган. Шунингдек, Сирдарё вилояти Ховос туманидаги очиқ зовурлардан бирида қон оқаётгани, унинг сувидан аҳоли фойдаланаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. «Bugun.uz» ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан боғланган.