Андижонда 5 нафар эркак келинчакни зўрлагани айтилган видеога изоҳ берилди

Андижон туманида 5 нафар эркак дала шийпонида 5 ойлик келинчакнинг номусига теккани ҳақида хабарлар тарқалди. «Bugun.uz» ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси билан боғланди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Хабарга кўра, 13 май куни фуқаро О.О «102» қисқа рақамига мурожаат қилиб, шу куни соат 14:00 ларда Андижон тумани Қорақолпоқ маҳалласида жойлашган дала шийпонида фуқаролар С.А. ва О.М.лар унга нисбатан зўрлик ишлатиб жинсий алоқада бўлганини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жойга Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига чиқиб, ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилган ва видеотасвирга олинган.

Қайд этилишича, терговга қадар текшириш ҳаракатларининг тўлалигини таъминлаш мақсадида О.О.га тегишли бўлган қизил-қора рангли аёллар кўйлаги ва бошқа кийимлари далилий ашё тариқасида ҳолислар иштирокида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси, судга оид боилогик экспертиза ва судга оид физика-техникавий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда аёл қайнукаси томонидан зўрлангани тўғрисидаги хабарга изоҳ берилган эди. Шунингдек, Тошкентда 6 ой аввал 14 ёшли қизнинг номусига тегиб, кимсасиз жойга ташлаб кетган йигит қамоққа олингани маълум қилинган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди