Бомбардимон остидаги Ғазо, яланғоч маҳбуслар, олтин тахтдаги қиролича, шифохонадаги Мирзиёев — ҳафта суратлари
Эътиборингизга ҳафтанинг энг долзарб суратларини тақдим этамиз.

Буюк Британия қироличаси Елизавета II Лондондаги Парламент биносида сессия очилишида нутқ сўзламоқда.

Бутун дунё мусулмонлари 13 май куни Рамазон Ҳайити намозини адо этди. Суратда Индонезиядаги мусулмонлар.

Ғазо бўлгасидаги Хон Юнус Исроил авиацияси ҳужумидан сўнг олов ичида қолди.

Ўнгда Ғазодан отилган ракета ва чапда Исроилнинг ракетага қарши мудофаа тизимлари. Бир ҳафтадан буён Ғазо Исроил ҳарбийлари томонидан бомбардимон қилинмоқда.

Исроил ҳужумидан кейин вайрон бўлган Ғазодаги бинолар. Ғазоликлар Рамазон Ҳайити куни ҳам Исроил ҳужумларига дучор бўлди.

АҚШнинг Техас штатида Мексикадан ўтиб келган муҳожир болалар. Мазкур ҳудуд Лотин Америкасидан келадиган муҳожирларнинг асосий ўтиш нуқтаси бўлиб ҳисобланади.

Салвадордаги икки жиноий гуруҳ аъзолари битта камерага қамаб қўйилди.

Вашингтонлик ўт ўчирувчилар сунъий уюштирилган ёнғинни ўчириб ҳақиқийлари учун тайёргарлик кўрмоқда.

Колумбияда давом этаётган ҳукуматга қарши намойишлар пайтида маҳаллий аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилмоқда.

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил полицияси ҳамда фаластинликлар ўртасида юз берган тўқнашувларда полиция томонидан отилган ўқдан ҳалок бўлган йигитнинг онаси унинг дафн маросимида кўз ёш тўкмоқда.

Бир неча ҳафтадан буён Колумбияда ҳукуматга қарши жиддий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишлар пайтида юзини машҳур ўйин қаҳрамони каби бўяб олган ўқувчи.

Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этган инсонлар жасади маҳаллий анъаналарга мувофиқ ёқиб юборилмоқда.

Шавкат Мирзиёев 14 май куни гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрди. У ерда Президент беморлар билан суҳбат қилди.

Индонезияда Рамазон Ҳайити намозини ўқиётган муслима аёллар ва уларни кузатиб турган қизалоқ. 13 май куни бутун дунё мусулмонлари Рамазон Ҳайитини нишонлади.

Буюк Британия пойтахти Лондон, Франция пойтахти Париж ва бошқа кўплаб шаҳарларда Фаластинни қўллаб-қувватловчи норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
