Тошкентда аёл хорижда ўқийдиган талабанинг ўқишини кўчириб бериш учун пул олгани аниқланди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 40 ёшли аёл хорижда ўқийдиган талабанинг ўқишини кўчириб бериш учун пул олгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Хабарга кўра, М.Р. исмли аёл Шайхонтоҳур тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Унда 2019 йилнинг сентябрь ойида 40 ёшли Н.Д. исмли аёл М.Р.нинг жиянининг ўқишини Украина Стоматология институтидан Тошкент шаҳрида жойлашган Стоматология институтига танишлари орқали ўтказиб беришини ваъда қилгани айтилган. Шунингдек, аёл туманнинг Шофайз кўчаси ҳудудида 3400 доллар пулларни олгани, шу кунгача кўчиришни амалга оширмагани, пуллар ҳам қайтариб берилмагани маълум қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда ўқишга киритиб қўйишни айтиб, фуқародан пора олганлар ушлангани маълум қилинган. Шунингдек, Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган андижонлик эркакка суд ҳукми ўқилгани хабар қилинган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди