Ўзбекистонда энг кўп ностандарт китоблар қайси вилоятларда сотувга чиқарилгани маълум қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан «Китоб ва босма маҳсулотларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш тизимидаги мавжуд муаммолар» мавзусида қўшма йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистонда энг кўп ностандарт китоблар қайси вилоятларда сотувга чиқарилгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: ЎзА

Келтирилишича, энг кўп контрафакт ва ностандарт матбаа маҳсулотлари Тошкент шаҳри, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона вилоятларида сотувга чиқарилган. Мазкур контрафакт китоб маҳсулотларининг асосий қисмини умумтаълим мактабларига мўлжалланган ва сотуви тақиқланган дарсликлар ташкил этади.

Шунингдек, тадбирда қўшилган қиймат солиғи жорий этилишининг нашриёт-матбаа соҳаси ва китобхонликни ривожлантиришга таъсирининг ижтимоий-иқтисодий таҳлили, бу борадаги халқаро тажриба, соҳани кадрлар билан таъминлашнинг долзарб масалалари хусусида сўз юритилган.

Хусусан, китоб савдосига алоқадар тадбиркорлик субъектларини қўшимча қиймат солиғидан озод этиш, мажбурий бепул нусхалари тарқатиладиган вазирлик ва идоралар рўйхатини қайта кўриб чиқиш, телерадиоканаллар орқали китобларни ижтимоий реклама тарзида кенг оммага ёритиш каби муҳим таклифлар депутатлар иштирокида муҳокама қилинган.

Аввалроқ Президент мактаби имтиҳонларига тайёрлайдиган китоблар сотилаётгани айтилган хабарга ойдинлик киритилгани ва Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларига янги адабиётлар сотиб олиш учун бюджетдан маблағ ажратилгани ҳақида хабар берилганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди