Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Қуйида қабул қилиниш шартлари, ўқиш шароитлари ва бошқа маълумотлар билан батафсил танишинг
Журналистикага қизиқасизми? Бу соҳада қисқа муддатли интенсив таълим олишни ва амалиётга эга бўлишни истайсизми? Унда Бугун журналистлар мактаби — сиз учун энг мақбул танлов!
Мактабга таниқли журналист, блогер ва тренер, «Bugun.uz» муҳаррири, «Асанов формати» Telegram канали асосчиси ҳамда кўплаб журналистик тренинг ва мактаблар ташкилотчиси Эльдар Асанов бошчилик қилади.
Мактабнинг афзалликлари нимада?
- Бепул таълим берилади;
- Қисқа муддатда фаолиятингизда керак бўладиган барча зарур билим ва кўникмалар ўргатилади;
- Журналистиканинг энг замонавий, илғор соҳалари ва жиҳатлари бўйича маълумот берилади;
- Ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашилиб, ўзи қизиққан формат ва жанрларда ижод қилиш ўргатилади;
- Дарсларда, аввало, ижодкорлик ва креативлик ўргатилади;
- Амалиёт «Bugun.uz» структурасида ўтказилади;
- Энг яхши ўқувчилар ишга олиб қолинади.
Бугун журналистлар мактаби ўқувчисининг тахминий портрети
- 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёш мутахассис;
- журналистика соҳасида билими ёки тажрибаси бўлиши шарт эмас, ҳатто бошқа соҳани яхшироқ билгани маъқул;
- ўзбек тилида яхши ёза олиши, фикрини эркин ифодалай олиши керак;
- рус ёки инглиз тилларини яхши даражада билиши керак;
- аҳил жамоада ўқишга ва ишлашга тайёр бўлиши, киришувчан ва инсонлар билан тез тил топишадиган бўлиши лозим.
Мактабга қабул қилиниш учун нималар қилиш керак?
@bugunjrnlstbot манзилига қуйидаги ҳужжатлар юборилади:
1) маълумотнома (объективка, CV); унда контакт маълумотлар – телефон рақами ва электрон почта манзили (gmail’да) акс этган бўлиши шарт;
2) Ўзбекча ёзилган матн (чоп этилган ёки чоп этилмаган);
3) Русча ёки инглизчадан қилинган қисқа таржима (ўз хоҳишига кўра матн танлаб).
Қабул 25 майга қадар давом этади. 30 майгача ғолиблар аниқланиб, ҳар бирига хабарнома йўлланади. Дарслар 1 июндан бошланади. Дарс кунлари ва соатлари саралаб олинган ўқувчилар билан келишилади.
Ўқиш қанча давом этади?
Икки ой. Биринчи ойда жами саккизта дарс ўтилиб (ҳар бири икки соатдан), асосий билимлар берилади; иккинчи ой давомида амалиёт ўталади; иккинчи ой охирида сертификация ва хайрлашув маросими бўлиб ўтади, бир неча кундан сўнг эса энг яхши ўқувчиларга меҳнат шартномаси таклиф қилинади.
Дарслар ва амалиёт интенсив бўлади. Дарсдан ташқари уй вазифаларига, матн ёзишга кўп вақт ажратилиши керак бўлади. Мактабда ўқишни истайдиган ҳар бир талабгор буни инобатга олиб, етарлича вақт ажратиши ва қаттиқ ишлашга тайёр бўлиши лозим. Қабул қилинган номзод ўқийдиган ёки ишлайдиган жойидан тегишли соатларга рухсат олиб, мактабга асосий эътиборини қаратиши талаб этилади. Дарсларни қолдиришга, вазифаларни бажармасликка рухсат этилмайди.
Агар бунга тайёр бўлсангиз, унда сизни кутамиз! Тезроқ ҳужжатларингизни топширинг. Бу — сизнинг имкониятингиз. Ундан эртага эмас, Бугун фойдаланинг!
*Мактаб Тошкент шаҳрида ташкил этилади!