15:07 | 20.05.21 181

Ҳиндистонда янги турдаги эпидемия бошлангани эълон қилинди

Ҳозиргача бу касаллик 300 нафар одамда аниқланган

Ҳиндистоннинг Ражастхан ва Телангана штатлари маъмурияти мукормикоз («қора моғор») эпидемиясини эълон қилди. Бу ҳақда «Indiatoday» хабар берди.

Фото: «IANS»

Маълум бўлишича, коронавирус тарқалиши фонида минтақада мукормикоз билан касалланганлар сони кўпайишда давом этган. Ражастхане штатида ушбу касалликка чалинган 100 га яқин бемор аниқланган. Улар учун давлат касалхонасида махсус бўлим ташкил этилган. Касалланганларнинг аксарияти Жайпур, Жодхпур, Сироҳи ва Кота шаҳарларида яшагани аниқланган.

«Мукормикоз 1897 йилги эпидемия касалликлари тўғрисидаги қонунга мувофиқ расмийлар томонидан огоҳлантирилиши керак бўлган касаллик ҳисобланади. Барча давлат ва хусусий соғлиқни сақлаш муассасалари Ҳиндистон ҳукумати, соғлиқни сақлаш ва оилавий фаровонлик вазирлиги, Ҳиндистон тиббий тадқиқотлар кенгаши томонидан чиқарилган мукормикозни аниқлаш ва даволаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилиши шарт», дея келтирилган Телангана соғлиқни сақлаш департаменти хабарида.

Таъкидланишича, Махараштра штатида апрель-май ойларида коронавирусга чалинган 16 нафар беморнинг ўлимига сабаб бўлган мукормикознинг тарқалиши ҳақида хабар берилган. Мукормикоз билан касалланганларнинг умумий сони Махараштра касалхоналарида 200 кишини ташкил этган.

Мавзуга доир: Россияда ҳам Ҳиндистонда аниқланган хавфли касаллик қайд этилди

Аввалроқ Ҳиндистонда яна бир хавфли касаллик аниқланганди. Шунингдек, Ҳиндистонда коронавируснинг янги аломати қайд этилган.