Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари юрак хуружидан вафот этди
Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокимининг ўринбосари 19 май, чоршанба куни юрак ҳуружидан вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Хабарга кўра, 19 май куни Марҳамат тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Турсунали Алиқулов юрак хуружи оқибатида 56 ёшида вафот этди.
Маълумот учун, Турсунали Алиқулов 1965 йилда Андижон вилоятининг Марҳамат тумани Шукурмерган қишлоғида туғилган. 1993 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган. 2020 йил 28 июндан Марҳамат тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди раиси автоҳалокатда вафот этгани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Сурхондарёда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари ўзини осиб қўйгани хабар қилинган.