Шарқий экспресс. Исроил–Фаластин можароси. Тинчликка эришиш мумкинми?

Рукнимизнинг бу галги сони ҳам Исроил-Фаластин можаросига бағишланади.

11 кун давом этган Исроил армияси ҳамда Ҳамас гуруҳи ўртасидаги тўқнашувлар 21 май куни ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувдан сўнг ниҳоясига етди. Ғазога ҳужумлар тўхтади. Бироқ, шунга қарамай, шу куннинг ўзида Шарқий Қуддусда жойлашган Ақсо масжиди ҳудудида яна Исроил полицияси ва фаластинликлар ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Фото: «AFP»

Хўш, ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув қачонгача давом этади? Ҳарбий ҳаракатлар яна қайтиши мумкинми? Сулҳдан кейинги ҳужумдан қандай хулоса қилиш мумкин? Қуйида шу каби саволларга мутахассислар фикрларидан жавоб излаб кўрамиз.

Аввало, шуни таъкидлаш керакки, Ғазо бўлгасини идора қилаётган Ҳамас гуруҳи агарда Исроил келишув шартларини бузадиган бўлса, ҳужумларни қайтадан бошлашини таъкидлаган.

Исроилнинг ҳужумлари оқибатида Ғазода 250 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Ҳамаснинг ракета зарбалари оқибатида эса 12 нафар исроиллик вафот этди. Ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув кўпчиликнинг енгил тин олишига сабаб бўлгани шубҳасиз. Аммо бу ҳали ҳаммаси тугади дегани эмас, деб ҳисоблайди халқ. Шунингдек, бу келишувнинг яқинларини йўқотган кишилар учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Жумладан, ғазолик Азҳар исмли аёл шундай дейди:

«Кўп жойлар вайрон бўлди. Оташкесимни қутлаётганлар бу можарода яқинларини йўқотмаган ва ҳужумлар остида қолмаган кишилардир. Биз учун эса бу келишув вайронагарчиликларни ва йўқотганларимизни қайтариб бермайди». 

Шунингдек, Қуддусда яшаётган исроиллик Натанел исмли йигит шундай дейди:

«Вазият — жуда мураккаб. Ҳар сафар можаро юз берганда бир хил сценарий бўйича давом этади. Икки томон бир-бирига ҳужум қилади ва одамлар ҳалок бўлади. Доим можаро бир ёқлик бўлиши арафасида ўт очишни тўхтатиш ҳақида қарор чиқади. Кейинроқ яна қайтадан бошланади ва яна одамлар ҳалок бўлади. Умидсиз вазият». 

Франциянинг «Le Monde» газетаси ҳам келишувдан кейинги жараёнларни сўроқ остига олади. Нашр бундан олдинги учта можаро ҳам худди шундай якунлангани, лекин масала ҳал этилмаганини ёзаркан, халқаро ҳамжамиятнинг стратегияни ўзгартириши кераклигини таъкидлайди. Чунки ҳар сафар бир хил шартлар билан якунланган келишувлар, манфаатдор томонларнинг ҳаракатсизлиги оқибатида янги можароларга йўл очиб берган. Нашр тинчликка эришиш учун Ғазо бўлгасига нисбатан ўрнатилган Миср ҳамда Исроилнинг эмбаргосини тўлиқ олиб ташлаш керак, деб ҳисоблайди. Акс ҳолда, барча қутлаётган «тинчлик келишуви» тушга айланиб қолади.

Нашр агар сиёсатчилар ўз ҳаракатларини ҳудуддаги реаллик билан мосламас экан, бешинчи Ғазо уруши келиб чиқиши муқаррар, дея хулоса қилади. 

Фото: «Huffington Post»

АҚШ президенти Жо Байден ҳам воқеликка муносабат билдирар экан, Фаластин ҳудудида икки давлат қурилишигина бу можарога ягона ечим бўлиб хизмат қилишини айтган. Шу билан бирга, у Исроилни қўллаб-қувватлаш сиёсатида ўзгариш бўлмаслигини ва у олдингидек қолишини айтган. Бундан ташқари, Байден Ғазони қайта тиклаш борасида ҳам молиявий ёрдам берилишини қўшимча қилган. Аммо Ҳамасга ҳарбий қудратини қайта тиклашга йўл қўйилмаслигини ҳам қўшимча қилган. Шунингдек, у келишув имзоланишида катта роль ўйнаган Миср ҳукуматига ҳам ўз миннатдорчилигини билдирган.

Икки томон ҳам ўзини ғолиб деб ҳисоблаётган бир пайтда кимнинг аниқ ғолиб эканини айтиш мушкул, дейди «France 24» телеканали мутахассиси Галлагер Фенвик. Унинг фикрича, айнан мана шу сабаб туфайли ҳам икки томон келишувга рози бўлди. Акс ҳолда, икки лагернинг ҳам имижига путур етиши мумкин эди. Шу сабабли ҳам икки томон ўз репутациясини сақлаб қолган ҳолда ғолибликни даъво қилмоқда.

Париж сиёсатшунослик универистети Халқаро тадқиқотлар маркази мутахассиси, «Ўрта денгиз геосиёсати» китоби муаллифи Белиғ Набли ушбу можародан Ҳамас кучли ҳолда чиққанини айтди. Шунингдек, у мазкур қарама-қаршиликлар давомида Исроил армиясига қаршилик кўрсата оладиган ягона куч эканини ҳам исботлашга ҳаракат қилди. Ғарбий соҳилдаги Фатаҳ амалда ҳеч нарса қилолмаган бир пайтда Ҳамас фаол қаршилик кўрсата олиш қобилиятини намоён эта олди. Бу орқали у фаластинликлар ҳимоячиси ўлароқ ўзига сиёсий дастка ҳам олишга эришди, деб ҳисоблаш мумкин, деб хулоса қилади эксперт.

Шунингдек, мутахассислар ушбу можаро Ҳамаснинг Исроил-Фаластин муаммосидаги муҳим факторлардан бирига айланганидан дарак беришини ҳам айтмоқда. Ваҳоланки, гуруҳ бир қатор давлатлар томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган.

Фото: «Lexpress»

Ҳарбий ҳаракатлар якунига етгандан кейин БМТнинг бир қатор экспертлари Исроилнинг тинч фуқаролар устига қилган ҳужумларини қоралаб, Халқаро судга ариза киритиш масаласини кўтарган. «Sputnik France» нашри берган маълумотга кўра, Исроил армияси ҳужуми оқибатида бузилган Ғазодаги кўплаб ОАВлар жойлашган бино эгаси Халқаро судга ариза берган. Унинг адвокатларидан бири Исроил ҳаракатларини «уруш жиноятлари»га тенглаштирган.

Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
Янгиликлар18:15 | 6.2.23
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

Муҳим хабарлар

Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди

18:15 · 06.02.2023

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023