Эрдўғон, Си Цзиньпин ва Путин: уч шахс, бир хил амбиция

Дунё яралибдики, унда кимдир доим якка ҳукмрон бўлишга интилиб яшаган. Қадимда ўтган жаҳонгирлар ҳам айнан ана шундай амбициялар ортидан дунёни забт этишга ҳаракат қилган. Бора-бора якка ҳукмдорлар ўрнини маълум бир давлатлар эгаллай бошлади. ХVI–XVIII асрлар мобайнида Усмонли империяси ўзини дунё ҳукмдори, халқаро муносабатларнинг ягона субъекти сифатида ҳисоблаб келди. XVIII асрдан бошлаб бу ролга Европа ҳам қўшилди. Буюк Британия денгизларда ҳукмронга айланган бўлса, шарқда Пётр I нинг Россия империяси ўз ҳудудларини ва таъсир доирасини кенгайтиришга ҳаракат қила бошлади. ХIХ аср охири, ХХ аср бошларида дунёда Буюк Британия, Германия, Франция, Австрия-Венгрия ва Россиядан иборат кучлар ўзаро баъзан зимдан, баъзан очиқчасига кураш олиб бордилар. ХХ асрда эса Иккинчи жаҳон урушидан кейин СССР ва АҚШ қарама-қаршилиги халқаро сиёсатнинг асосий масаласига айланди.

Фото: «Politico»

Аммо ХХI асрнинг иккинчи декадасига келиб вазият ўзгармоқда. СССР парчаланиши ортидан халқаро сиёсатда ягона йирик акторга айланган АҚШга Россия, Туркия ва Хитой рақобат қила бошлади. Дунё яна кўп қутбли шаклга кириб бормоқда. Ушбу давлатларнинг бундай қудратга эга бўлишида уларнинг амалдаги раҳбарларининг катта ҳиссаси борлигини бутун дунё кўриб турибди.

«Bugun.uz» сайти Франциянинг Монтен илмий тадқиқотлар институти эксперти, сиёсатшунос Доминик Мойзининг ҳозирги кундаги дунё геосиёсатида муҳим ўрин тутган уч шахсият — Владимир Путин, Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Си Цзиньпин фаолиятига доир таҳлилий мақоласининг таржимасини тақдим этади. Мақола ташкилотнинг веб-сайтида эълон қилинган

2000 йиллар бошида Владимир Путиннинг кабинети деворларида уч кишининг портрети бор эди. Булар Пётр I, Александр Пушкин ва Шарл де Гол эди: фотиҳ император, ҳассос шоир ва Бешинчи республика асосчиси. Ҳар ҳолда, унинг ўзи бу ҳақда менга айтиб берган.

Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг кабинети деворларини қайси портретлар безаб турган бўлиши мумкин? Табиийки, Хитойни 1644–1911 йилларда бошқарган Син сулоласи ҳукмдорларидан бирининг портрети ёнида Конфуций ва Мао портретлари бўлиши мумкин. Ушбу цинкретик қараш янги императорга уч жиҳатдан легитимликни таъминлаб беради: империявий, ғоявий ва маданий.

Хўш, Эрдўғоннинг Анқарадаги ҳашаматли саройидаги кабинетини кимларнинг портрети безаб турибди? Шубҳасиз, Мустафо Камол Отатурк портрети ва унинг ёнида Фотиҳ Султон Меҳмеднинг портрети.

Европани ҳақоратлаш

Ҳозирда Netflix’да турклар томонидан ишланган «Усмонли» («Ottoman») деб номланган сериал намойиш этилмоқда. Бу Константинополни эгаллаган султон Меҳмед II нинг жасоратларига бағишланган ва катта маблағу воситалар сарфланган ҳужжатли фильмдир. Эрдўғон  «узоқ ҳукмронлиги»нинг бошида ўзини Камол Отатуркнинг исломий версияси сифатида кўрган бўлиши мумкин. Бугунги кунда унинг амбициялари ошгани аниқ ва улар Меҳмед II га бориб тақалади. Лекин фатҳ этиладиган бошқа Константинопол йўқ. Аммо минтақавий таъсирини кенгайтириш ва бонусига ХVIII асрдан бошлаб парчаланган Усмонли ҳудудларида империясини кенгайтирган Европани ҳақорат қилиш имконига эга.

«Бирор империя дунёга келиши учун бошқаси ўлмоғи керак». «Усмонли» сериалининг титрлари айнан шу сўзлар билан бошланади. Ушбу формула Путин, Эрдўғон ва Си Цзиньпин олиб бораётган сиёсат учун умумий мавзу бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ғарб империализми атамаси ўзининг классик маъносида ўтмишда қолди. Дунёнинг ғарбсизланиши кучаймоқда ва бу турклар, хитойликлар ва руслар учун улкан амбицияларни орттирмоқда.

Уларнинг амбициялари озми-кўпми яқин тарихий ўтмишда кўрилган ҳақоратлар учун қасос олиш руҳига асосланган. Бундай ҳақоратлар даври хитойликлар учун 1840 йилдан ХХ асрнинг ўрталаригача, руслар учун 1991 йилдан 2000 йилларгача, Усмонлилар учун эса узоқ даврни ўз ичига олади.

«Қумдаги чизиқлар»

ХХ аср бошида Буюк Британия ва Франция бошлиқ Европа Усмонли империясининг ҳудудларини ўзаро тақсимлаш учун «қумда чизиқлар» чизди. Аммо улар бу минтақа ҳақида нималарни билади? Қандай қилиб (масалан, Ливияда) асрлар давомида ушбу минтақани бошқарган ва қисман ўз ҳудудида бирлаштирган империянинг меросхўри бўлган Туркияга қонунийлик ва тарих сабоқларини беришга журъат этди?

Фото: «Times of Israel»

Бу энг камида турклар ўйлаётган нарса ва шундай шароитда «Sofagate» можаросига Туркиянинг онгли равишда Европага берган зарбаси сифатида қараш тўғри бўлади. Лекин Европа Иттифоқини Туркия камситмади, балки у ўзини ўзи камситди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Европа Кенгаши директори Шарл Мишел зарур жавобни бера олмади. У қатъият билан Еврокомиссия раҳбарига ҳам ўзиники билан бир хил курси берилмагунча ўтирмаслигини билдириши лозим эди.

Туркларнинг Усмонли ҳудудларидаги Ғарб ҳаракатларига нисбатан ҳис қилган нарсаларини руслар Украина ва хитойликлар Тайван масаласида ҳам ҳис қилмоқдалар. Булар ҳақида нимани биламиз, нималарни тушунамиз? Улар бизга доим ҳам аниқ ва ҳаққоний жавобларни берадиларми?

1830 йил июнь ойида Карл Х Францияси қиролнинг пачаланиб кетган обрўсини тиклаш учун Жазоирни эгаллаш мақсадида қўшин юборди. 7 июлда Алжир шаҳри эгалланишидан уч ҳафта ўтиб Бурбонларнинг сўнгги вакили ҳам тахтдан ағдарилди.

Фото: «Les Echos»

Миллатчилик ва умидсизлик

Ўз халқининг умидсизликлардан кўзларини шамғалат қилиш учун миллатчилик руҳидан фойдаланиш стратегияси бундай режимларга қўл келади. Ушбу стратегияга тез-тез мурожаат қиладиган Путин, Цзиньпин ва Эрдўғон анча самарали бўлган картани қўлга киритди: улар оммани ғарбга қарши қайрай олди. Бугунда қайта туғилаётган империялар тарихни эсламоқда. Улар бир овоздан ва ёки шунга яқин оҳангда «Ғарб дунёси бизни камситган даврлар ортда қолди», демоқда.

Дунёнинг ғарбсизлашиши аниқ ва қочирилмас жараёндир. Энди кечагидек Ғарб ва дунёнинг қолган қисми, деган иборани ишлатиб бўлмайди. Лекин барчаси оддий ҳам эмас. Аслида, ғарбий бўлмаган авторитар режимлар ва ғарбий демократиялар воқеаларга икки хил кўзгу орқасидан қарамоқдалар: биринчиси маданий ўзига хосликни маъқул кўрса, иккинчиси сиёсий ўзига хосликни устун қўяди. Аммо иккинчисининг хато йўлда экани ҳали исботланмаган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда