Тошкентда «Беш ташаббус» фестивали, «Евронигоҳ» танлови, денгизда сузиб кетаётган муҳожир — 22 май суратлари
Сўнгги 24 соат давомида олинган энг қайноқ фотосуратлар жамланмасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Германияда Исроил-Фаластин можаросида Исроилни қўллаб-қувватлаш мақсадида намойиш бўлиб ўтди.

Худди шундай намойиш пойтахт Берлинда Фаластин шарафига ҳам ўтказилди.

Шу кунларда Андижон вилоятида Республика «Ёшлар форуми» бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида спортчилар маҳоратларини намойиш этмоқда.

Германияда коронавирусга қарши кураш тадбирлари давомида киритилган айрим чекловларга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Пойтахтда 21–25 май кунлари ўтказиладиган «Тошкент беш ташаббус ҳаракати» доирасидаги тадбирларнинг 22 май, шанба куни 2-куни бўлиб ўтди.

Ғазодаги Ҳамас лидери Яҳё Синдор 11 май, тўқнашувлар бошланган кундан буён илк бор кўриниш берди.

Испания соҳилларида соҳил хавфсизлик кучлари денгизда ҳалок бўлган муҳожирнинг жасадини ўраб қўймоқда. Шу кунларда Испаниянинг жанубий соҳилларида Марокашдан келаётган муҳожирлар оқими ортиб кетмоқда.

Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида бўлиб ўтаётган «Евронигоҳ» мусиқа танловида Греция шарафини ҳимоя қилаётган Стефания иккинчи ярим финалда ўз чиқишини намойиш этмоқда.

Исроил ҳарбийлари берган зарба оқибатида уйи вайрон бўлган ғазолик фаластинлик оила уйини тартибга келтирмоқда.

Туркиянинг иккинчи энг йирик кўли бўлган Туз кўли баҳор келиши билан қизғиш тусга кириб, ажойиб гўзал манзара ҳосил қилган.

21 май куни имзоланган келишувга қарамасдан, Исроил полицияси Шарқий Қуддусдаги фаластинликлар истиқомат қиладиган Шайх Жарроҳ маҳалласига яна ҳужум қилмоқда.

Африкадан келган муҳожир пластик идишлар ёрдамида Испания қирғоқларига қараб сузиб бормоқда. Сўнгги кунларда мазкур ҳудудда муҳожирлар билан боғлиқ инқирозий вазият ҳукм сурмоқда.