«Alibaba» асосчиси ўзи асос солган бизнес мактабнинг директорлик лавозимидан кетишини айтди

Хитойлик миллиардер Жек Ма 2015 йилда асос солган «Hupan» бизнес мактабининг директорлик лавозимидан кетади. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

Фото: «Global Times»

«Alibaba» эгасининг айтишича, унинг кетишига бир неча йилдан бери унинг бизнесига босим ўтказиб келаётган Хитой расмийлари сабаб бўлган. Тадбиркор давлат банкларини танқид қилгандан сўнг расмийлар билан зиддиятга учраган.

Нашрнинг маълум қилишича, жаноб Ма мактабда маърузаларни давом эттириши мумкин.

Маълумот ўрнида, ўтган ҳафта оммавий ахборот воситалари «Hupan» университети ўз номини Хитой ҳукумати босими остида «Hupan Innovation Center» деб ўзгартирганини маълум қилган. Бунга сўнгги йилларда Хитой маъмурларининг университетларга мақом бериш юзасидан назоратни кучайтиргани сабаб қилиб кўрсатилган.

Аввалроқ Хитой ҳукумати «Alibaba»ни рекорд миқдорда жаримага тортгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Alibaba» рақобатчиси Хитойнинг энг йирик онлайн-сотувчисига айлангани маълум қилинган.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади