Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди
Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Президент фармони билан Шоазим Шоисламович Миноваров Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Аввалроқ Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов 65 ёшида вафот этгани хабар қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Рустам Қосимов оиласига таъзия билдиргани маълум қилинган.